Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЕЧИМИНИ ТОПМАГАН МУАММО, ОБОД БЎЛМАГАН ҲУДУД ҚОЛМАСЛИГИ КЕРАК

×

 2021-03-28 11:57:39    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ҳамда маҳаллаларда яшаётган аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш жараёнида шаҳарнинг қатор ҳудудларида бўлди.

Мустақиллик МФЙ Ёруғлик кўчасида ўтказилган мулоқотда аҳоли томонидан йўлларни асфальт қилишда кўмак бериш, телефон тармоғи тортиш, йўлга ёритгичлар қўйиш, маҳаллада тўпланиб қолаётган чиқиндиларни олиб чиқиб кетилишини тизимлаштириш, томорқаларда фойдаланиш учун сув таъминотини йўлга қўйиш каби масалалар ўртага ташланди.

Шаҳар ҳокими ва маҳалла фаоллари иштирокида уларни ҳал этиш чора-тадбирлари шу ернинг ўзида, биргаликда белгиланди. Канализация муаммоси ижтимоий шериклик асосида, вилоят ҳокимлиги томонидан маблағ ажратилиб, аҳоли иштирокида ҳашар йўли билан бартараф этиладиган бўлди.

Ал-Хоразмий МФЙда қўп қаватли уйларнинг том қисмида, канализация тармоқларида ечимини кутаётган муаммолар бор. Ободончилик ишлари яхши эмас. Бу ерда бўлган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳудудда дарахтлар ва гулларни кўпайтириш, ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, болалар майдончасини қуриш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди. 

Вилоят ҳокими, ҳудуддаги бўш турган ер майдонида боғ яратиш ва уни кам таъминланган оилаларга 15-20 сотихдан бўлиб бериш юзасидан кўрсатма берди. 

Бўстон МФЙ Бахт кўчасидаги 2 қаватли барак уйларда яшовчи аҳоли вакиллари, уйлар 1957 йилда қурилганлигини, эски биноларда кўплаб муаммолар борлигини айтишди. Вилоят ҳокими бу ерда истиқомат қилаётганлар билан келишилиб, янги замонавий уйлар қурилишини, хонадон эгаларига майдони эски уйларидан кам бўлмаслиги шарти билан шу ерда қуриладиган янги бинодан хонадон берилишини қайд этди.

Маҳалла раисига ободончилик ишларини ташкиллаш, ҳар қарич ердан самарали фойдаланиш, кўчалар ёқаларида дарахтлар ва гулларни кўпайтириш юзасидан қатъий кўрсатмалар берилди. 

Хайрулло Бозоров 1300 нафардан зиёд аҳолиси бўлган Оқариқобод МФЙга ҳам борди. Оқариқобод кўчасида иссиқхона ва чорвачилик комплексини ташкил этаётган тадбиркор режалари билан танишди. Маҳаллада фуқаролар мурожаатларидан келиб чиқиб давлат-хусусий шериклик асосида боғча қуриладиган бўлди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube