Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ КЎП ТАРМОҚЛИ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ҲАМДА ВИЛОЯТ ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ДИСПАНСЕРИГА 15 ТА ЯНГИ ГЕМОДИАЛИЗ АППАРАТИ ЎРНАТИЛИБ, ГЕМОДИАЛИЗ БЎЛИМЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-03-30 18:53:16    46

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг гемодиализ хизматига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилган 2 млрд 300 млн сўмдан зиёд маблағ эвазига Германиядан 15 та гемодиализ аппарати олиб келинди. Натижада Фарғона шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қошида 10 та ҳамда вилоят Эндокринология диспансери қошида 5 та гемодиализ аппаратларга мўлжалланган “Экстракорпорал детоксикация” (гемодиализ) бўлимлари ташкил этилди ҳамда Туркия ва Россиянинг техник мутахассислари жалб қилинган ҳолда жиҳозлар ўрнатилиб, синовдан ўтказилди. 

Бугун бўлиб ўтган янги бўлимларнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Сўз олганлар тиббиётдаги ислоҳотлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Рамзий тасма қирқилиб, иштирокчилар беморларга яратилган шароитлар билан танишдилар.

“Вилоятда бугунга қадар 22 та гемодиализ аппарати бўлган. Энди уларнинг сони янада кўпайди. Бу эса вилоятимизда диспансер назоратида турган 120 нафар беморга қулайлик яратди. Бошқа вилоятлар ёки давлатларга бориб даволанаётганларнинг узоғи яқин бўлди. Ҳозирда Фурқат, Бағдод ва Марғилон шаҳарларида қўшимча гемодиализ аппаратларини ўрнатиш билан бирга туманлараро ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган”,- деди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Одилжон Умаров.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube