Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 178 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДАН ИСТАНБУЛГА ДАСТЛАБКИ ПАРВОЗ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

×

 2021-03-31 22:08:58    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 31 март куни Фарғона халқаро аэропортидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг HY277 рақамли рейси билан илк парвоз амалга оширилди.

Airbus A320 Neo ҳаво кемаси бортида 132 нафар йўловчи соат 8:50 да Истанбулга учиб кетишди. 5 соат 40 минут давом этадиган парвоз якунида самолёт Истанбул халқаро аэропортига қўнади.

Ушбу парвозни амалга оширган самолёт бугун Туркия соати билан 14:00 да Истанбулдан қайта Фарғонага HY278 рақамли рейс билан қайтади ва соат 20:50 да Фарғона халқаро аэропортига етиб келади.

Фарғона вилоятининг Туркия билан тўғридан ҳамкорлик муносабатлари кун сайин янги босқичга кўтарилмоқда. Фарғона-Истанбул-Фарғона йўналишида парвозларнинг йўлга қўйилиши ҳам инвестиция, савдо-сотиқ, туризм ва бошқа кўплаб соҳалардаги алоқаларни кучайтириши шубҳасиз.

Ўз навбатида дунёнинг етакчи авиакомпанияси –“Турк ҳаво йўллари” (“Turkish Airlines”) ҳам Истанбулдан Фарғонага тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ўтган ҳафта авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Селим Кахриман бошчилигидаги кўп сонли турк мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳнинг Фарғона халқаро аэропортини кўздан кечириш ҳамда мавжуд инфратузилма ва хавфсизлик тизими билан жойида танишиш учун Фарғонага қилган ташрифи бу борадаги якуний қадамлардан бири бўлди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube