Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ АФВ ЭТИЛГАН ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2021-03-31 22:11:33    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбарининг Наврўз умумхалқ байрами арафасида қабул қилинган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони асосида Фарғона вилоятидан 10 нафар шахслар ҳам афв этилди. Уларнинг 6 нафари жазони ижро этиш муассасаларидан шартли муддатидан олдин озод этилди, 4 нафарининг жазо муддати қисқартирилди.

Бугун, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров масъул идоралар раҳбарлари билан биргаликда фарғоналик афв этилганлар билан учрашди. Мулоқот чоғида уларнинг ижтимоий муаммолари, келгусидаги режалари ўрганилди.

Афв этилган фуқароларга Президентимизнинг ишончини оқлаб, жамиятда ўз ўрнини топиши, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозимлиги тушунтирилди.

Жазодан озод этилганлар қилган ишларидан пушаймонликларини таъкидлаб, билдирилган ишонч учун халқимизга, ҳукуматимизга миннатдорчилик билдирдилар. Бундан буён ҳалол ишлаб, оилаларига ва юртимизга наф келтиришга ваъда бердилар.

Вилоят ҳокими мутасаддиларга афв этилганларни ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube