Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЧИГИТ ЭКИШНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ВКС ОРҚАЛИ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ.БУ ЙИҒИЛИШ ҚАЙ ДАРАЖАДА КЕРАКЛИ?

×

 2021-04-11 09:27:11    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари кечки соатларда экиш отрядлари бошлиқлари, хизмат кўрсатиш шохобчалари ва ташкилотлар вакиллари ва кластерлар иштирокида ВКС (Zoom) орқали йиғилиш ўтказилиши ҳақидаги хабарнома нусхаси ижтимоий тармоқларда айланиб, бу юзасидан танқидий муносабатлар пайдо бўлди.

Коронавирус сабабли дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келиши мумкин бўлган шароитда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иш ўринларини яратиш ва манфаатдорликни ошириш борасида замонавий ёндашувларни замоннинг ўзи талаб этмоқда.

 Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пахта ва ғаллага давлат буюртмасидан воз кечиб, маҳсулот ишлаб чиқаришда кластер тизимига ўтилгани натижасида маҳсулот ҳажмини кескин ошириш, юқори қўшилган қиймат ва янги иш ўринлари яратиш, энг асосийси – даромад ва манфаатдорликни кўпайтиришга эришилмоқда. Шу билан бирга янги тизимга ўтишда соҳада давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари аралашувини босқичма босқич йўқотиш билан бирга кластерларга ташкилий масалаларни ҳал этишни ўргатиб бориш, кластерлар, фермерлар, банклар, кимёвий ўғитлар таъминотчилари, сув тақсимоти учун маъсул идоралар ўртасида координацияни йўлга қўйиш талаб этилади.

Фарғона вилоятида ҳам баҳорги мавсум олдидан ҳар бир туманда барча пахта-ғаллачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, вилоят ва тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳаси ташкилотлар раҳбарлари, экиш отрядлари бошлиқлари, хизмат кўрсатиш шохобчалари ва ташкилотлар вакиллари ва кластерлар иштирокида чигит экишни тизимли ташкил этиш юзасидан кўргазмали семинарлар ташкил этилди.

Баҳорнинг кечикиб келиши, март ойининг иккинчи ўн кунлигида мамлакатимизга совуқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида бўлиб ўтган ёғинли кунлар ортидан баҳорги агротехник тадбирларни муддатидан кечиктирмай ва сифатли бажариш, чигит экиш ишларини тизимли ташкил этиш, қолаверса ғалла парваришида кечиктириб бўлмайдиган агротехник ишловларни вақтида амалга ошириш долзарблик касб этади.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан чигит экиш жараёни билан боғлиқ ҳолатни муҳокама қилиш, ўртага чиқаётган масала ва муаммоларнинг тезкор ечим топишини таъминлаш мақсадида чигит экиш долзарб ўн кунлиги даврида ВКС орқали йиғилиш ўтказилишини тўғри қабул қилиш керак. Чигит экиш барча туманларда долзарб кетаётгани ва бу жараёнда фаол иштирок этаётганлар кундузи банд экани, Zoom орқали бу қисқа мулоқот кечки соатга ташкил этилишини изоҳлайди. Қишлоқ ҳудудларида интернет алоқасининг яхши эмаслиги, ҳар бир тумандан иштирок этаётганларни алоқа яхши бўлган туман марказида бўлишини тақозо этади.

Зотан долзарб ўн кунлик деб эълон қилинган қисқа чигит экиш даврида кунни шанба-якшанба, одатий иш куни-қисқа иш куни деб ажратиш мантиқсиздир. Зеро эрта-индин бу жараённинг якунланиши мўл хирмон яратиб, кўзланган мақсадларга эришишга асос бўлади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube