Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВНИНГ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА МУРОЖААТИ

×

 2021-04-16 15:28:54    54

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Халқ депутатлари вилоят Кенгашига Мурожаати

 

Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар!

 Барчамизга маълумки, барқарор иқтисодиётга эга бўлган давлатлар ҳам коронавирусдан катта зарар кўраётган бир даврда иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришда асосий вазифа ва масъулият тадбиркорларимиз зиммасига тушмоқда.

Алоҳида қайд этиш лозим, мамлакатимизда инқирозга қарши курашиш бўйича ўз вақтида қабул қилинган Фармон ва қарорлар пандемия даврида аҳолини кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди.

Хусусан, ўтган йилнинг ўзида вилоятдаги тадбиркорларга 549,6 млрд. сўм солиқ имтиёзлари берилганлиги, 7,2 мингта тадбиркорларнинг 1,3 трлн. сўм кредит қарздорлиги 6 ойга узайтирилганлиги тадбиркорларга катта далда бўлди.

Шунингдек, карантин даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида 3,6 мингта субъектларга хомашё ва айланма маблағлар учун 940,2 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди.

Бунинг натижасида, пандемия даврида вилоятдаги 51 та йирик корхоналар фаолияти барқарор сақлаб қолинди, фаолиятини тўхтатган 1720 та саноат корхоналари ҳамда 3173 та кичик бизнес субъектлари фаолиятини қайта тиклашга эришилди.

Ҳурматли депутатлар, рухсатингиз билан ўтган давр мобайнида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича амалга оширилган ишларга қисқача тўхталиб ўтсам.

Биринчидан, вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят марказида ва ҳар бир туман, шаҳарларда “Тадбиркорлар уйлари” ташкил этилди.

“Тадбиркорлар уйлари”да тадбиркорлик субъектларига лойиҳадан тортиб, ер, бино, кредит ажратиш, муҳандислик тармоқларига уланиш, рўйхатдан ўтиш каби масалаларни тизимли ҳал этиш механизми йўлга қўйилди.

Телеграмм каналларда, ижтимоий тармоқларда “Тадбиркорлар уйи”нинг fartadbikor.uz саҳифаси очилиб тадбиркорларга онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтишни истардим, жорий йилнинг ўзида “Тадбиркорлар уйлари”га ҳамда тадбиркорлар мурожаатлари учун ташкил этилган Телеграмм ботга жами 2139 та тадбиркорлик субъектларидан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 862 таси, 40 фоизи ижобий ҳал этилди. Қолган 1280 тасини бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун ўтган 2020 йилда вилоятда жами 6 триллион сўм банк кредитлари ажратилган бўлса, 2021 йилнинг 1-чорагида бу рақам 4 триллионга етди.

Шунингдек, Бош вазиримизнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига ҳозирги кунга қадар тадбиркорлардан тушган 1 минг 433 та мурожаатларни 1 минг 296 таси, яъни 90 фоизи кўриб чиқилган, қолган 137 тасини тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликлар томонидан ҳал этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Иккинчидан, вилоятда тадбиркорлик субъектлари сонини икки бараварга ошириш бўйича ишларни олиб боряпмиз.

Вилоятда бугунги кунда жами 45 минг 314 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан, 38 минг 853 таси ёки 85,7 фоизи кичик бизнес субъектларини ташкил этади.

Тадбиркорлик субъектлари сонини ошириш бўйича, жорий йилда 8,5 мингта субъектларни ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, 1-чорак якуни бўйича 2 минг 113 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди.

Натижада, 8 минг 430 та иш ўринлари яратилиб, жами 5,3 млрд. сўм миқдорида бюджет тушумлари амалга оширилди.

Жорий йилнинг ярим йиллик якуни қадар яна 2 минг 586 та субъектлар ташкил этилади ва 15 мингга яқин янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.

Учинчидан, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида вилоятда ҳар бир секторда умумий ер майдони 650,8 гектар ҳамда 174 минг кв.м.дан зиёд бино ва иншоотларга эга бўлган 88 та кичик саноат зоналари ташкил этилди. Шулардан 23 та ёки 165 гектар ер майдонида Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилган.

Ташкил этилган кичик саноат зоналарига бугунги кунга қадар умумий қиймати 3,5 трлн. сўмни ташкил қилувчи 1 112 та лойиҳалар жойлаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 27991 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

 Тўртинчидан, жами майдони 709,3 гектар бўлган “Қўқон” ЭИЗда бугунги кунга қадар фойдаланишга топширилган 46 та саноат корхоналари томонидан умумий қиймати 316,8 млрд. сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилиб, шундан, ушбу корхоналар томонидан 7,2 млн. долларлик саноат маҳсулотлари экспортга йўналтирилди. Ушбу лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 3 995 та иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, 2021-2022 йилларда юқоридаги ишга тушадиган лойиҳаларга қўшимча яна 116,0 млн. долларлик миқдоридаги 34 та лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида яна 5,3 мингта иш ўринлари яратилишига эришилади ҳамда 27,0 млн. долларлик хорижий кредит маблағлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши таъминланади.

Бешинчидан, вилоятнинг ҳудудий инвестиция дастури доирасида 2021 йилда 12,1 трлн.сўмлик, 893 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 22 минг нафар янги иш ўринлари яратилади.

Бугунги кунга қадар, умумий қиймати 806,5 млрд. сўм бўлган, шундан, банк кредити 103,4 млрд.сўм, 122 та лойиҳа ишга туширилиб, 1,8 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди.

Бу борада, жорий йил якунига қадар қиймати 11,3 трлн. сўм бўлган 771 та лойиҳа ишга туширилиши эвазига 20 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Ишга туширилган лойиҳаларда 500 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари яратилади, 6,7 млн. долл. экспорт қилиш имконияти, 62 млрд.сўмлик бюджетга соф тушумлар захираси ва 23 хил турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, 22,5 млн. долл. импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Олтинчидан, 1929 та тадбиркорлик субъектларига барча молиялаштириш манбаалари ҳисобидан 1 трлн. 655 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Бунинг 1 трлн. 200 млрд. сўми миллий валютада, 405 млрд. сўми хорижий валютадаги кредитлар.

Шу билан бирга, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 2021 йил учун ажратилган 560 млрд. сўм маблағларга жорий йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонларидан вилоятимизга қўшимча равишда 260 млрд. сўм маблағ ажратиб берилди. Бунинг ҳисобига ушбу дастур доирасида ажратиладиган кредит маблағлари 820 млрд. сўмни ташкил этмоқда. Жорий йил 1 апрель ҳолатига 150 млрд.сўм кредитлар ажратилди.

Ўз навбатида ажратилган ресурс маблағларидан оқилона фойдаланишга эътибор қаратган ҳолда, кредитлар биринчи навбатда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар бандлигини таъминлашга йўналтирилмоқда.

Шу кунга қадар 197 та “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга 2,5 млрд. сўм, 891 та “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга 17,8 млрд сўм, 844 та “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 12,8 млрд. сўмлик кредит ажратилди.

Шунингдек, кредит маблағларининг 30 фоизини ўзини-ўзи банд қилган аҳолининг уй шароитида тадбиркорлигини ривожлантиришга, 70 фоизини кафолатланган иш ўринлари яратадиган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Шу билан бирга 3 та дафтарга киритилган фуқароларни вилоятда фаолият юритаётган 7 648 та ҳунармандларга "Уста-шогирд" асосида бириктириб, уларни бандлиги таъминланмоқда.

Еттинчидан, бўш турган бино-иншоотлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларидаги фойдаланилмасдан турган ер майдонларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, улардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

Шу мақсадда, вилоятда бўш турган 1014 та объектларда 1 триллион 826,2 млрд. сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш ва 20663 та янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича Дастур ишлаб чиқилди. Шундан 686,9 млрд. сўм тадбиркорларнинг ўз маблағи бўлса, 108,9 млрд. сўм банк кредитлари, 142,8 млн. доллар хорижий инвестиция маблағларини ташкил этади.

Шу билан бирга, жорий йил бошидан ўтказилган хатлов натижасида аниқланган 186,1 га майдондаги 4095 та бўш ер участкаларидан 119 га майдондаги 2665 таси онлайн аукционга чиқарилиб, шундан 1103 таси сотилди, қолган 1562 тасининг тез кунларда савдолари ўтказилади.

 Ҳурматли депутатлар!

 Вилоятда жорий йилнинг 1-чораги учун бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари 668,2 млрд. сўм этиб белгиланган бўлса, амалда 682,5 млрд. сўмга – 102,1 фоизга ёки 14,3 млрд. сўм ортиғи билан бажарилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 1-чораги учун маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари 602,3 млрд.сўм этиб белгиланган бўлиб, амалда бюджетга 752,5 млрд.сўм даромадлар туширилиб, белгиланган прогноз 125 фоизга бажарилди ёки маҳаллий бюджет ихтиёрида 150,2 млрд.сўм қўшимча маблағлар шакллантирилди.

Белгиланган прогноз кўрсаткичлар барча шаҳар ва туманларда ижроси таъминланди ҳамда ҳудудлар маҳаллий бюджетларида 26,7 млрд. сўм қўшимча маблағлар шаклланди.

Жорий йилнинг 2-чораги учун маҳаллий бюджет даромадларига 637,0 млрд. сўм прогноз белгиланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, чорак якуни билан маҳаллий бюджет даромадлари 817,0 млрд. сўмни ташкил этиши ва маҳаллий бюджет ихтиёрида 180,0 млрд. сўм қўшимча манбаалар шаклланиши кутилмоқда.

Ушбу тушумлар қуйидаги манбалардан ундирилиши ҳисоб китоб қилинмоқда:

Ҳисобланадиган солиқ тўловларини ундириш ҳисобидан 539,5 млрд. сўм;

Камерал назорат тадбирлари натижасида қўшимча ҳисобланган солиқ тўловларини ундириш ҳисобидан 39,2 млрд. сўм;

Солиқ қарздорлигини қисқартириш ҳисобига 29,4 млрд. сўм;

Электрон ҳисобварақ фактураларидаги кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳисобига 17,2 млрд. сўм;

Давлат мулкини ва Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадлар ҳисобига 11,0 млрд. сўм;

"ФНҚИЗ" МЧЖнинг 2019 йил соф фойдасидан давлат бюджетга ажратмалардан бўлган қарздорликни (дивиденд)ни ундириш ҳисобидан 79,0 млрд. сўм;

Солиқсиз ва бошқа тушумлар ҳисобига 102,0 млрд.сўм.

 Ҳурматли депутатлар!

Вилоятда 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш борасида амалга ошириладиган энг асосий устувор йўналишларни белгилаб олдик.

Биринчидан, янги иш ўринларини ташкил этиш давлат буюртмасига асосан жорий йилда 39,6 мингта доимий янги иш ўринлари яратилиши бўйича 5 та йўналишда манзилли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

биринчи йўналиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4937-қарорига асосан 53 та лойиҳаларда 2550 та янги иш ўринлари яратилади.

иккинчи йўналиш, ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳисобига - 672 та иш ўринлари ташкил этилади.

учинчи йўналиш, ҳудудий инвестиция лойиҳалари ҳисобига – 19 463 та иш ўринлари ташкил қилинади.

тўртинчи йўналиш, тадбиркорларга яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлардан фойдаланган ҳолда янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига – 8 500 та иш ўринлари яратилади.

бешинчи йўналиш, маҳаллаларда янги оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорлик (ҳунармандчилик)ни йўлга қўйиш ва ривожлантириш ҳисобига - 8 430 та янги иш ўринлари яратилади.

Иккинчидан, 2021 йил давомида меҳнат органлари томонидан 91,7 минг нафар ишсиз аҳолини, шундан 44,1 минг нафар аёллар, 34,2 минг нафар ёшларнинг турли йўналишларда бандлиги таъминланади.

Ушбу мақсадлар учун Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси ҳисобидан 18,2 млрд. сўм ҳамда Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 20 млрд. сўм, жами 38,2 млрд. сўм маблағ ажратилади.

Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган барча чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида жорий йил якуни билан вилоятда ишсизлик даражасини 10,9 фоиздан 10,4 фоизга тушириш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширамиз.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Ҳурматли Президентимиз жорий йил 14 апрел куни “Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишлаб ўтказган видеоселкторда ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича тадбиркорлага ва ёшларга қуйидаги имкониятларни яратиб бердилар. Жумладан:

Ёшларни ишга қабул қилган корхона ва компанияларга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилиши натижасида корхоналар ихтиёрида 1 триллион сўмгача маблағ қолдирилиши;

“Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилиши;

хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилиши;

“Ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилиши белгилаб берилди.

Бундан ташқари, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади;

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича ўқув марказларида ўқиш харажатининг бир қисми қоплаб берилади;

Ёшларнинг профессионал таълим муассасалари ва техникумларда ўқиши учун тўланган контракт қисми даромад солиғидан озод қилинади.

Мазкур берилган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда тадбиркорлар ҳам хайрли ишда, мамлакатимиз равнақи йўлида меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатга ҳақ тўлашда замонавий ёндашувлар асосида иш олиб боришлари ҳамда ишга қабул қилинган ёшларни уларнинг бизнесдаги шериги, ўз муваффақиятлари гарови деб қабул қилишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Давлатимиз томонидан ёшларга ҳам, тадбиркорларга ҳам маъқул бўладиган бир қанча имтиёзлар берилди. Эндиликда ягона мақсад йўлида муштарак бўлиб ҳаракт қилинмоғи лозим.

 Ҳурматли депутатлар!

Вилоятда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қуйидаги кенг кўламли ишларни амалга оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз:

1. Тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 70 млн. доллар, шу жумладан Риштон туманида ташкил этилган ҳунармандчилик маркази намунасида 4 та янги марказлар ташкил этиш учун “Саноатқурилишбанк”ка 10 млн. доллар маблағ ажратилди.

Бугунги кунда, 60 млн. доллар маблағларни ўзлаштириш бўйича масъул вазирлик ва идоралар билан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур маблағларнинг 30,0 млн доллари тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадларига, 30 млн. доллари йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тизими объектларни қуриш-таъмирлаш ишлари учун ажратилиши кўзда тутилмоқда.

 2. Тадбиркорларга қулай шароит яратиш мақсадида 47 та (жами 68 та) кичик саноат зоналарида 3,0 трлн. сўмлик, 820 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 15,0 мингга яқин иш ўрни, 22 та “Ёшлар” саноат зоналарида 440 та лойиҳаларда 1,0 трлн. сўмдан ортиқ маблағларни ўзлашитириш натижасида 3,2 мингта янги иш ўринлари яратилади.

 3. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан 2020-2021 йиллар учун водий вилоятларига ажратилган 200 млн. доллар маблағ доирасида 2020 йилда вилоятимиздаги 14 та туманларда фаолият кўрсатаётган 138 та тадбиркорлар томонидан қарийб 25,4 млн доллари ўзлаштирилган, 2021 йилда 164 та тадбиркорлар томонидан 30 млн доллар миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилади, 1,8 мингта иш ўринлари яратилади.

 4. Вилоятимизда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш мақсадида Марғилон тажрибаси асосида 13 та туманларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 53 млрд.сўмлик “Ҳунармандлар марказ”ларини қурябмиз ва биринчи ярим йиллик якуни билан битказишимиз натижасида, 4 мингга яқин аёлларимизнинг бандлиги таъминланади.

Апрель ойи якуни билан Бешариқ, Тошлоқ, Қува, Ёзёвон, Фарғона, Данғара ва Ўзбекистон туманларидаги “Ҳунармандлар марказ”лари тўлиқ ишга туширилади.

5. Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва логистика марказини ташкил этиш учун 15 гектар ер майдони ажратилди.

Ушбу марказни ташкил этилиши ҳисобига Учкўприк туманидаги Бобошбек, Бекмурод, Зиғир, Палохон ва Яккамулло маҳаллалари хонадонларида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқараётган 600 га яқин хонадонлар учун замонавий саноат зонаси ва бозори ташкил этилади. Бунинг натижасида қўшимча 7,0 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш имконияти яратилади.

6. Бағдод туманидаги оилаларнинг даромадини ошириш ва иш билан таъминлаш мақсадида, фойдаланишдан чиққан ер майдонларини қайта ўзлаштириш ҳисобига лимончилик иссиқхоналари ташкил этиш учун 100 гектар ер майдони ажратилиб, ушбу ер майдонларида 10 сотихдан 1000 та лимончиликка ихтисослашган иссиқхоналар қурилмоқда.Буни натижасида ҳар 10 сотихда 2 нафардан фуқаро банд бўлса, жами 2000 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

Умуман олганда Давлатимиз раҳбари томонларидан бизга вилоятда 22 минг гектар ер ўзлаштириш топшириғи берилди, буни бирданига қилиш қийин, лекин биз максимал даражада бу йил бунинг ярмини ўзлаштириш чорасини қилишимиз керак. Мана кеча Фарғона туманида 1000 гектардан ортиқ ер ўзлаштирилиб, иш бошланди. Бу ерни ўзида ҳам яқин 5,5 минг-6 минг иш ўрни яратиляпти. Энг асосийси 80 фоиз тадбиркорлар ўз маблағларини сарфлаб, лойиҳаларини амалга оширишга тайёр. Катта ташаббус билан иш бошланяпти.

7. “Қизил ҳудуд”га тушган туманларимиз бор – Қўштепа, Фурқат ва Ёзёвон. Ҳисоб-китобларимиз бўйича Фурқат ва Ёзёвон туманлари “қизил ҳудуд”дан деярли чиқмоқда, энг оғир ҳолатда Қўштепа тумани қолди. Бу 3 та туманга вилоят даражасида эътибор ва кўмак бериб, ушбу туманларни “қизил ҳудуд”дан олиб чиқиш бўйича иш ташкил этиш масаласини бугунги сессия қарорига киритиш керак. Бунда ушбу туманларда технопаркларни ташкил қилиш имкониятларини кўриб чиқиш керак. Дастлабкисини туркиялик ҳамкорлар билан Фурқат туманида режа қиляпмиз. Биз пул беряпмиз, улар пул тикяпти, 4 йилда бюджетдан олган пулини қайтиб беради, 1000 та иш ўрни яратилади. 3 та туманнинг барчада бу ишни қилишимиз керак. Қўштепада жуда катта имконият бор, Марғилонга туташ қисмида 90 гектардан ошиқ майдонда кичик саноат зонасини ташкил қиляпмиз.

8. Қурилиш соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Бу энг катта иш ўрни яратиш ва иқтисодиётимизни ўсишини таъминлаб берадиган соҳа. Бағдод туманида 50 та кўп қаватли уй қурилаётган бўлса, қолган туманларда 10-15, 25 тагача кўп қаватли уй барпо этилмоқда. Ҳозирги кундаги ҳисоб-китобимиз бўйича бу йил давомида вилоятимизда 7,5 мингта уй-жой топширишни режалаштиряпмиз. Қурилиш соҳасининг ривожланиши янги иш ўринлари шакллантириш билан бирга, қурилиш маҳсулотлари саноатининг ривожига ҳам катта туртки беради.

9. Вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасини ҳам ривожлантирамиз. Бу соҳага Президентимиз алоҳида урғу беряптилар. Бугун-эрта халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида ишчи гуруҳлар тузамиз, шаҳар ва туманлардан депутатлар қўшилади, иқтисодиёт бошқармаси бу гуруҳларн ташкиллаштиради. Келгуси ҳафтагача вилоят бўйлаб “маҳаллабай” кесимда хизмат кўрсатиш турлари мавжудлиги бўйича инвентаризация ўтказамиз. Вилоятдаги 1041 та маҳалланинг ҳар бириа хизмат соҳасини ривожлантириш бўйича қандай имкониятимиз борлигини ўрганиб, манзилли дастур шакллантиришиз керак. Ҳар бир маҳаллада 4 тадан янги хизмат тури йўлгв қўйилса, 4000 та янги тадбиркор пайдо бўлади, камида 4000 та янги иш ўрни яратилади.

 Ҳурматли вилоят Кенгаши депутатлари!

 Мазкур ишларни тегишли тизимлар, шаҳар, туман ҳокимликлари ва секторлар раҳбарлари билан биргаликда амалга ошириш ҳисобига вилоятда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, энг муҳими фуқароларимиз бандлигини таъминлаш борасида барча зарурий чораларни кўрамиз.

 Эътиборларингиз учун раҳмат!


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube