Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-04-16 16:23:33    53

PDF юклаш
Чоп этиш


16 апрель куни Фарғона вилояти ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Фарғона вилоятидан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб кун тартибидаги асосий масала – Фарғона вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Халқ депутатлари вилоят Кенгашига Мурожаати тингланди.

Шунингдек, сессияда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган вилоят Давлат дастурини 2021 йил 1-чорак ижроси ҳақида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулло Қосимов ҳамда Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1-чоракдаги ижроси ҳамда 1-чорак якуни бўйича шаклланган қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари ҳақида вилоят молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ғанижон Солиев Халқ депутатлари вилоят Кенгашига ҳисобот беришди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттизинчи сессияси ўз ишини якунлади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube