Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-04-20 17:40:10    31

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 20 апрель куни Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да янги ташаббуслар ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, муаммо ва мурожаатларга қонуний ечим топиш мақсадида навбатдаги ҳафталик Тадбиркорлар қабули ташкил этилди.

50 нафардан ортиқ ишбилармонлар, тадбиркорлик ишини йўлга қўйиш истагидаги фуқаролар, фаолияти давомида турли тўсиқларга дуч келаётган ва кўмакка муҳтож юртдошларимиз вилоят раҳбариятига ўз масалалари бўйича мурожаат қилдилар.

Хусусан, аутсорсинг хизматларини кўрсатиш учун тиббиёт бирлашмаси билан шартнома тузиш, савдо ҳамда маиший хизматлар кўрсатиш комплекси лойиҳасини ишга тушириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, банкдан кредит олиш, эркин иқтисодий зонадан ер ажратиш, бўш турган майдонлардан, бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш, боғдорчилик, чорвачилик йўналишларини ривожлантириш, хусусий мактаб ва боғча ташкил этиш, субсидия олиш, кўп қаватли уйлар орасига замонавий болалар ўйингоҳларини қуриш каби турли масалалар қабул давомида кўриб чиқилди.

Уларнинг айримларига жойнинг ўзида амалий ёрдам кўрсатилган бўлса, бошқаларига тегишли соҳа мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилиши учун фурсат белгиланди.

- Фарғона шаҳри Ёрмозор МФЙ ҳудудида савдо расталарим бор. Биноларнинг 2 этажини боғча қилиш ниятидаман. Ёнимиздаги ташландиқ жойга болалар ўйингоҳини қурмоқчиман. Шу ерни олиш масаласида қабулга келдим. Жами 120 нафар болани қамраб олиб, 12 та янги иш ўрни яратаман. Ишчи гуруҳи бориб ўрганса, унинг хулосасига қараб ишни бошлаймиз, - деди Малоҳат Жалолова.

Фарғона шаҳрида фаолият олиб бораётган “Боғбон” халқаро бизнесни ривожлантириш ўқув маркази раҳбари Хайриддин Раҳматжонов эса 2019 йилдан буён фаолият олиб бораётганликларини, республика бўйлаб 2500 нафардан ортиқ ўқувчилари борлигини, ҳозирги кунда молиявий кўмакка муҳтож эканлигини, 30 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилса, тадбиркорликни ўрганётган ёшларни ўқитишнинг онлайн тизими сифатини янада оширишга сарфлашини айтди. Мурожаат ижобий ҳал этилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube