Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-04-23 09:04:36    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда фуқаро Муҳайёхон Эминованинг Фарғона вилояти ҳокимлигига йўллаган мурожаатлари йўқолганлиги ҳақида тарқалган асоссиз иддаолар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Қўштепа тумани, “Қорақушчи” МФЙ, Равнақ кўчаси, 24-уйда яшовчи Муҳайёхон Эминова 2020-2021 йилларда вилоят ҳокимлигига 7 марта, шундан бир марта 2020 йил ноябрь ойида Марғилон шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда, Президент халқ қабулхонасига 7 марта, вилоят халқ таълими бошқармасига 8 марта, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 3 марта, вилоят бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармасига 2 марта мурожаат қилган. Барча идоралардан унинг мурожаатларига ёзма жавоб тақдим этилган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Муҳайёхон Эминова билан шахсан учрашиб, унинг мурожаатларида келтирилган ҳолатлар бўйича ўрганиш олиб борган.

Муҳайёхон Эминова меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳамда интизомий жазо чораси берилганлигидан норози бўлиб, судга ишга тиклаш ҳақида киритган даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2020 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти суди апеляция инстанциясининг 2020 йил 13 ноябрдаги ажрими билан қаноатлантиришдан рад этилиб, 2020 йил 11 ноябрдаги фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганлиги маълум қилинади.

Унинг мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлган келтирилган шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 28 декабрдаги ажримига мувофиқ назорат тартибида қайта кўриб чиқишга асослар мавжуд эмаслиги сабабли қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 24- ва 25-моддасига мувофиқ, тегишли туманлараро ҳамда вилоят судлари томонидан кўриб чиқилган фуқаролик ишлари фақатгина Олий суд Раёсати ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида кўриб чиқилади.

Йўқолганлиги иддао этилган мурожаатлар бўйича тўхталиб ўтганда, Муҳайёхон Эминованинг Фарғона вилояти ҳокимлигига 2021 йил 18 февралда йўллаган 52 варақдан иборат унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши асоссиз бўлгани учун бекор қилиш, меҳнат муносабати юзасидан бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш ва қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортишни сўраб қилган мурожаати ҳамда унга қўшимча равишда 2021 йил 5 мартдаги Марғилон шаҳридаги 24-умумтаълим мактаби мансабдор шахслари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб қилган мурожаати вилоят ҳокимлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар нусхаси тегишли қисми бўйича кўриб чиқиш учун халқ таълими бошқармасига юборилган.

Ушбу мурожаат фуқаро томонидан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг судьялари Кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳам юборилганлиги қайд этилади.

Муҳайёхон Эминованинг 2020 йил 2 октябрдаги Марғилон шаҳридаги 24-умумтаълим мактаби мансабдор шахслари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, ишга тиклаш ҳақида қилган ўхшаш мазмундаги мурожаати ҳам белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, тегишлилиги бўйича Халқ таълими бошқармасига юборилган.

Муҳайёхон Эминованинг ижтимой шароитини, уч нафар фарзандидан икки нафари вояга етмаганини инобатга олган ҳолда, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан 2020 йил 10 октябрда унинг яшаш ҳудудидаги Қўштепа тумани 20-умумтаълим мактабига 1 (бир) ставка иш ҳажмидаги амалиётчи-психолог вазифаси ҳамда 2020 йил 5 ноябрда ушбу тумандаги 19-умумий ўрта таълим мактаби маънавий ва маърифий ишлар директори ўринбосари лавозими ҳамда 2021 йил 16 апрелда Қўштепа тумани халқ таълими бўлими томонидан тумандаги 10-умумий ўрта таълим мактабидан 10 (ўн) соат она тили ва адабиёт фанидан ва 48-умумий ўрта таълим мактабидан 0,5 (ярим) ставка психолог лавозим иш ўринлари таклиф қилинган бўлсада ушбу лавозимларда ишлашни рад қилиб келган.

 Муҳайёхон Эминованинг вилоят ҳокимлигига йўллаган мурожаатлари йўқотиб юборилган деган иддао асоссиз экани, ушбу мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, вилоят ҳокимлиги мурожаатлар билан ишлаш бўлимида сақланаётгани маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига асосан Муҳайёхон Эминова вилоят ҳокимлигида мурожаатлари юзасидан юритилган иш ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқига эга.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram, Facebook, YouTube