Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ТИЗИМИ АСОСИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ СЕКТОРИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

×

 2021-04-23 11:43:37    34

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан “Маҳаллабай ишлаш тизими асосида 4-сектор томонидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатувчи журналистлар, блогерлар ҳамда давлат органлари ахборот хизмати вакиллари иштирок этдилар.

Матбуот анжуманини вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхонов очиб берди ва Президентимизнинг жорий йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятимиз мисолида маҳаллабай ишлашнинг янги тизими жорий қилинганлигини таъкидлаб ўтди.  

Тадбир мобайнида иштирокчиларга 3 босқичдан иборат бўлган маҳаллабай ишлаш тизимининг моҳияти ҳамда ҳар бир гуруҳда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида тушунтириш берилди. Шунингдек, 4-сектор вакиллари томонидан хонадонма-хонадон юриб, маҳаллабай ишлаш тизими асосида 3 та йўналиш бўйича ўтган икки ярим ой мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Хусусан, сектор ҳудудидаги 222 та маҳаллада жами 164 953 та хонадон бўлиб, уларда 842,9 минг нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Ишчи гуруҳ томонидан ўтган давр мобайнида 142 759 та (87%) хонадон ўрганилиб, уларда 12 942 та муаммо борлиги аниқланди. Мисол учун, 7 007 та хонадонда ишсизлик муаммоси, 5 935 тасида эса имтиёзли банк кредитига эҳтиёж мавжуд. Ишчи гуруҳи томонидан кўрилган чоралар натижасида ҳозирга қадар ишсизларнинг 4 026 нафари ишга жойлашиши таъминланди. 

Бундан ташқари, маҳаллабай ишлаш тизими асосидаги ўрганишлар натижасида норасмий равишда ишлаб келаётган 613 нафар фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти қонунийлаштирилишига кўмак кўрсатилди. 21 та тадбиркорга 813,4 млн.сўм миқдоридаги кредит маблағларини олишда амалий ёрдам берилди.

Матбуот анжумани давомида маҳаллаларни ўсиш нуқталарини аниқлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги, хусусан, бугунги кунга қадар маҳаллаларни ривожлантириш бўйича чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик каби йўналишларда жами 5 935 та лойиҳа асосида “маҳалла драйверлари” аниқланганлиги таъкидлаб ўтилди.

Қизғин баҳс-мунозаларга бой бўлган матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube