Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БУГУН ҚЎҚОН ШАҲРИ ЎЗБЕК-ТОЖИК-ҚИРҒИЗ ДЎСТЛИГИНИНГ ПОЙТАХТИГА АЙЛАНДИ
2021-04-23 22:32:27 85
Сўғд ва Баткен вилоятлари делегацияси аъзолари кўплаб тарихий обидаларга эга бўлган Қўқон шаҳрига бордилар. Кўчалар уч мамлакат байроқлари билан безатилган Қўқондаги Худоёрхон саройи қаршисида меҳмонлар карнай-сурнай садолари, миллий лапарлар, куй-қўшиқлар билан кутиб олинди.
Кўтаринки кайфиятда бошланган саёҳат давомида қўқонлик ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, хон саройи, унинг тарихи ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлар берилди.
1863-1873 йилларда Қўқон хони Худоёрхон ўзига сарой-қўрғон қурдиради ва у ўрда деб номланади. Мазкур тарихий ёдгорлик дастлаб 3 та қисм ва 114 хонадан иборат бўлган. Ҳозирги кунда фақатгина сўнгги қисми ва 19 та хона сақланиб қолган.
Делегация вакиллари Ўрдани айланиб, муштарак тарихга оид экспонатлар билан танишдилар, Худоёрхон ҳаёти билан боғлиқ саҳна чиқишларини томоша қилишди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube