Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КАСАЛЛИКНИ ЖИЛОВЛАШ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

×

 2021-04-28 07:43:01    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича вилоят штабининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов бошқариб борди.

Вилоятдаги барча даҳлдор бошқарма, ташкилот ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг масъул раҳбарлари иштирок этган йиғилишда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ бугунги вазият муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, дунёнинг кўпгина мамлакатларида коронавирус инфекциясининг янги-янги турлари тарқалиб, вазият мураккаблигича қолмоқда. Айниқса, сўнгги пайтларда инфекциянинг янги штамплари болаларда кўпроқ учраяпти.

Мамлакатимизда, хусусан, Фарғона вилоятида ҳозирги кунда касалланиш билан боғлиқ вазият барқарор бўлса-да, фуқароларимиз хотиржамликка берилмаслиги зарур.

Афсуски, айрим одамлар шахсий гигиена қоидаларига амал қилмаяпти, кўча куйда ниқоб тақмасдан юриш ҳолатлари учрамоқда, ижтимоий масофа сақлашга эътибор берилмаяпти. Бундай бепарволик эса ҳар қандай юқумли касалликларнинг кенг тарқалишига сабабчи бўлиши мумкин.

Йиғилишда штаб аъзолари томонидан ҳамкорликдаги бажариладиган ишлар келишиб олинди. Аҳоли ўртасида соғлом-турмуш тарзи ва шахсий гигиена қоидаларини кенг тарғибот қилиш бўйича зарур топшириқлар берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube