Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОНДА ТУМАН ГАЗЕТАСИ ВА АХБОРОТ ХИЗМАТИ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИЛДИ

×

 2021-04-28 07:46:58    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёзёвон туманида хайрли ташаббусга қўл урилди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ва “Марказий Фарғона” газетаси таҳририяти учун янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ижодий жамоа анча йиллардан буён ижарада туриб, меҳнат қилиб келаётган эди. Жорий йилнинг февраль ойида иш бошлаган туман ҳокими Дилшоджон Жалилов таҳририят учун замонавий бино қуришда ташаббускор бўлди. Қисқа фурсат ичида қурилиш ишлари бажарилиб, кўркам иншоот қад ростлади. Бугун мазкур янги бинонинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. 

Унда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, фахрий журналистлар ва меҳмонлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар бу каби эътибор матбуотнинг маънавий куч сифатида янада ривожига хизмат қилишини таъкидлашди.

Шу куни туман ҳокимлигининг ахборот хизмати учун янги “Спарк” автомашинаси ҳам топширилди.

Янги қад ростлаган бинода ахборот хизмати ва “Марказий Фарғона” газетаси ходимларининг фаолият олиб боришлари учун барча шароитлар яратилган. Компьютер жамланмалари, мебел ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди. Бу ерда турли брифинглар, матбуот анжуманлари ўтказиш мумкин.

Хусусан, янги бинодаги илк матбуот анжуманида туман ҳокими Дилшоджон Жалилов ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумот берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube