Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Avgust 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИГА РЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

×

 2021-04-30 14:46:55    466

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда сўз олганлар юртимизда малакали тиббиёт мутахассисларига бўлган эҳтиёж, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталдилар. Хусусан, соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида юқори малакага эга олий маълумотли кадрларни тайёрлаш мақсадида 2020 йил 3 декабрда ташкил этилган Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти фаолиятига иштирокчилар эътибори қаратилди. Шунингдек, тадбирда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. 

Акмал Абдиқаҳҳарович Сидиқов Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг ректори этиб тайинлангани ўқиб эшиттирилди.

Акмал Сидиқов 1987 йилда туғилган. У тиббиёт фанлари доктори. Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетини тамомлаган. Европа дерматология ва венерология академияси (EADV) ва Европа дерматологик тадқиқотлар жамияти (ESDR) аъзоси.

Бундан ташқари, ёш олим 80 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи ва ҳаммуаллифи, шу жумладан, дерматология соҳасида 6 та ихтиро, 5 та ўқув-услубий қўлланма, битта федерал клиник тавсиянома, 3 та монография ва 4 та қўлланма муаллифи ҳисобланади.

Акмал Сидиков Тошкент давлат стоматология институти кафедра мудири, Тошкент шаҳар бош дерматовенерологи ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фанни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Тайинловдан аввал Акмал Сидиков Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Йиғилишда сўзга чиққан Акмал Сидиков ўзига билдирилган ишончдан мамнун эканлигини, институт жамоаси билан биргаликда юқори натижаларга эришиш учун меҳнат қилишини таъкидлади. 

Вилоятимиздаги бошқа олий ўқув юртлари ректорлари ҳам ўз ҳамксблари фаолиятига мувафаққият тиладилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube