Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЕКТОРЛАР КЕСИМИДА “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ АСОСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРНИ ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2021-05-01 17:15:08    83

PDF юклаш
Чоп этиш


1 май куни Фарғона вилояти ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева иштирокида видеоконференцалоқа тарзида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Фарғона вилоятидан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Маълумки, шу йилнинг 12-17 апрель кунлари Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида “маҳаллабай” тизимида асосида “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га киритилган оилалар билан ишлаш, бандлигини таъминлаш, яшаш, уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича секторлар кесимида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни ўрганган эди.

- Ишчи гуруҳ хулосаларини жойида ўрганиш мақсадида уч кун мобайнида Қўштепа, Тошлоқ, Олтиариқ туманлари ва Қувасой шаҳрида бўлдим, - деди Танзила Норбоева. – Учта дафтар рўйхатига киритилганлар билан ишлаш борасида Фарғонада ўзига хос тизим яратилган, лекин баъзи секторлар раҳбарлари, депутатларда фаоллик етишмаяпти.

Йиғилишда тош-шағал ерларда иссиқхоналар ташкил этишда Олтиариқ тажрибаси, маҳаллада кичик саноат корхоналари фаолиятини йўлга қўйишда Тошлоқ тумани ютуқлари, вилоятда 13 та ҳудудда Ҳунармандлар марказлари барпо этиш, кичик ва ёшлар саноат зоналарига катта эътибор қаратилаётгани алоҳида эътироф этилди. Аммо вилоятнинг баъзи туманларида кам таъминланган қатламни уй-жой билан таъминлаш, ижтимоий уйлар ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш масалаларида камчиликлар ҳам борлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда Бувайда, Қўштепа, Учкўприк, Фарғона, Тошлоқ, Бешариқ, Ўзбекистон, Риштон сингари бир қатор туманларда сектор раҳбарлари фаолиятини янада кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.

Шаҳар-туман студияларидан қатнашган секторлар раҳбарлари билан онлайн мулоқотлар ўтказилиб, бундан буён аниқ мақсад ва режа асосида иш ташкил этиш бўйича келишиб олинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube