Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ЖОН ФИДО ҚИЛГАНЛАР НОМИ – АБАДИЙ КЎНГИЛЛАРДАДИР!

×

 2021-05-06 16:58:09    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятдаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини 9 май байрами билан табриклаш жараёнларида Мустақиллик йилларида Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида жон фидо қилган жасоратли ўғлонлар хонадонларида ҳам бўлиб, уларнинг порлоқ хотираси ёдга олинмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, сенаторлар, вилоят секторлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари Марғилон шаҳридаги “Йўрмадўз” маҳалласида яшаган, 2000 йил август ойида Сурхондарё вилояти Узун туманида босқинчи тўдаларга қарши кечган жанговар ҳаракатларда хизмат бурчини адо этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган Бобуржон Ғаниев хонадонида бўлдилар. Меҳмонларни Бобуржоннинг онаси Мунаввархон Ғаниева кутиб олди.

Мунаввархон Ғаниева 1977 йилда таваллуд топган ўғли Бобуржоннинг умр йўли, эришган ютуқлари, юртга садоқати тўғрисида сўзлаб берди.

Шу куни Фарғона шаҳридаги Дилшод Асанов хонадонига ҳам борилди. Дилшод Асанов ҳам Сурхондарё вилояти тоғли ҳудудларидаги чегараларимиз орқали юртимизга суқилиб кириш ниятидаги босқинчи тўдалар билан бўлиб ўтган жанг чоғида 25 ёшида ҳалок бўлган. Бироқ, унинг фидойилиги, ватанпарварлиги доимо ёшларга ўрнак ва намуна бўлиб келмоқда.

Дилшод Асановнинг онаси Холидахон ая билан мулоқот чоғида саодатли кунларимиз, осойишта ҳаётимизни таъминлашда унинг ўғли каби мард ва жасур ўғлонларнинг ҳиссаси катта экани алоҳида таъкидланди.

Ҳар икки хонадон эгаларига пул мукофотлари ва вилоят ҳокимлиги совғалари тантанали топширилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube