Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ГЕРМАНИЯ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРИШАДИ

×

 2021-05-10 15:15:36    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 10 май куни вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов Швейцариянинг “GLOBOGATE Recruiting GmbH” компанияси ижрочи директори Урс Люстенбергер бошчилигидаги компания вакиллари билан учрашди.

Учрашувда меҳмонларга вилоятда тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Жаноб Урс Люстенбергер Ўзбекистонда “GLOBОGATE Recruiting GmbH” компанияси лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишда Фарғона вилояти ҳам муҳим ўринга эга эканлигини таъкидлади.

Шундан келиб чиқиб, тиббиёт ходимларини Германия Федератив Республикасидаги тиббиёт муассасаларида фаолият олиб боришлари учун тайёрлаш ва ушбу мамлакатга юбориш тартиб ва талаблари тўғрисида суҳбатлашилди. Биринчи навбатда синов тариқасида 400 нафар тиббиёт ходимларини саралаб олиш, уларга немис тилини ўргатиш ҳамда жорий йилнинг 1 июлига қадар мутахассисларнинг бир қисмини Германияга юбориш, кейинчалик эса мазкур йўналишда ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Учрашувдан кўзланган мақсад икки томонлама манфаатларни инобатга олиб, вилоятдаги ишсизлик даражасини камайтириш эканлиги яна бир бор эътироф этилди. 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, “GLOBОGATE Recruiting GmbH” компанияси 2016 йилда Германиянинг соғлиқни сақлаш муассасаларига учинчи давлатлардан тиббий ходимларни жалб қилиш жараёнини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида Швейцариянинг Цуг шаҳрида ташкил этилган.

Компания ўз мутахассисларини GGR тармоғи (маҳаллий агентликлар, тил мактаблари) орқали ҳамшираларни доимий жалб қилиш учун барқарор ва инновацион манбаларни ишлаб чиқади ва тақдим этади. Шунингдек, ишга қабул қилиш жараёнини рақамли бошқарув воситалари билан бирга олиб боради ва назорат қилади. Айни пайтда компания 300 дан ортиқ немис шифохоналарига хизмат кўрсатмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube