Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАМЛАКАТИМИЗДА ОНКОЛОГИК ВА ГЕМАТОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ ТУБДАН ЎЗГАРАДИ

×

 2021-05-14 20:34:10    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди, ушбу шифохона фаолияти билан танишди.

Давлатимиз раҳбари шифохонада даволанаётган болалар ва уларнинг оналари билан суҳбатлашди, уларни Рамазон ҳайити билан табриклади.

Шу ерда онкология тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Касалликларни эрта аниқлаш мақсадида мобил бригадалар тузиб, хавф гуруҳига кирувчи аҳоли учун профилактик кўриклар ўтказиш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун ҳар бир ҳудудга мобиль маммографлар ва позитрон-эмиссион томографлар етказиб берилади. Саратон касалликларини эрта аниқлайдиган лабораториялар ташкил этилиб, махсус онкомаркерлар текширувлари йўлга қўйилади.

Иккинчи асосий масала - даволаш сифатини ошириш. Шу мақсадда жойлардаги онкология ва гематология шифохоналарини таъмирлаб, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, малакали мутахассисларни жалб қилиш вазифаси белгиланди. Касаллик оқибатида оёқ-қўли ампутация бўлган беморларни протез маҳсулотлари билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари, шифокорлар ўз ҳудудларида онкологик ва гематологик касалликларни даволашни яхшилаш бўйича таклифларини билдирди.

Мазкур барча вазифа ва таклифларни инобатга олган ҳолда, онкологик ва гематологик касалликларни даволашни тубдан ўзгартириш бўйича Президент қарори қабул қилинадиган бўлди.

Йиғилишда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида ташкил этилган вилоят студиясидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят тиббиёт соҳаси вакиллари иштирок этдилар.

Шундан сўнг Хайрулло Бозоров вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида, шунингдек вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналарини Президент номидан Рамазон байрами билан қутлаб, уларга Давлатимиз раҳбари номидан совғалар топширди.

Бугун шунингдек, Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ҳамда Қўқон филиалига 1,3 миллиард сўмлик ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ), кислород концентраторлари, кардиомониторлар, СИПАП портатив нафас олдириш ускуналари, реанимация махсус ётоқлари, музлаткичлар, болалар ётоқлари келтириб, ўрнатилди. Яқин кунларда яна 3,5 миллиард сўмлик жиҳозлар етказиб берилади. Бу шифохоналарда даволанаётган беморларга ҳам Президент номидан байрам совғалари топширилди.

Республика Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалига Чехиянинг UJP PRAHA компаниясидан Terabalt маркали ионлаштирувчи радионуклид жиҳози олиб келиб, ўрнатилган бўлиб, аҳолига хизмат кўрсатишни бошлаш учун Чехиядан радиологларнинг келиб, жиҳоз билан ишлаш борасида жойида ўқув ташкил этиб беришлари кутилаётган эди. Яқин кунларда мутахассислар ташрифи ташкил этилади ҳамда ушбу хизмат ҳам йўлга қўйилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube