Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА ЯШОВЧИ ШАҲНОЗА ҲАЙИТОВАГА ЯНГИ УЙ ҚУРИБ БЕРИЛДИ

×

 2021-05-15 18:58:15    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Шаҳноза Ҳайитова Фарғона туманидаги Қўрғонтепа қишлоғи, “Янги йўл” МФЙда истиқомат қилади. Оиладаги нотинчликлар, турмушнинг оғир ташвишлари уни йиллар давомида кўп қийноқларга солади. Турмуш ўртоғи 36 ёшида вафот этган. Устига устак 3 ёшли ўғли ҳам ҳаётдан бевақт кўз юмади. Бу ҳам етмагандек 2 қизалоғи билан аёл уйсиз қолади. 

Ана шундай оғриқли кунларда оила ҳаётидан яхши хабардор бўлган маҳалла нуронийлари эзгу ташаббус билан Ўзбекистон фахрийлари фаолиятини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси, Олий Мажлис сенатори Топволди Холдоровга мурожаат билан чиқишди. Нуронийларнинг Шаҳноза Ҳайитовага янги уй қуриб бериш, яқиндан кўмак кўрсатиш таклифи вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.

Вилоят ва туман мутасаддилари, давлат ташкилотлари ва ҳомийлар кўмаги билан Шаҳноза Ҳайитованинг турмуш ўртоғи номида бўлган 8 сотихли ховлида 2 ой давомида шинам ва кўркам уй қад ростлади.

Ошхона, меҳмонхона, ётоқхона каби оила учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Тандир ва ёзги ўчоқлар қуриб берилди. Уй эгаси иссиқхонада бодринг етиштиришни йўлга қўйди. Қўй ва парандалар парваришини бошлади. 

Муқаддас Рамазон байрами муносабати билан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров жамоатчилик вакиллари билан бирга ушбу хонадонда бўлиб, уй эгаларини байрам билан муборакбод этди. Олиб борилган ишлар билан танишди.

“Ишсиз, кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам бериш бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз олиб бораётган ислоҳотларнинг, давлатимиз сиёсатининг асосий масаласидир. Бу ҳам инсонпарварликнинг бир намунаси. Эътиборлиси, хайрли ишга вилоятимиздаги нуронийлар бош-қош бўлишди. Уларнинг фаоллиги билан шундай уй қурилди, оилага қулайликлар яратилди. Ҳаракатда - баракат деб шунга айтишади. Ҳамма шундай ташаббускор бўлиши керак,-деди вилоят раҳбари ва хайрли ишлар давомли бўлиши зарурлигини яна бир бор таъкидлади.

Уй эгасига уйнинг ҳужжатлари, эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди. Шаҳноза Ҳайитова кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликка чексиз миннатдорчилигини билдирди. Шу куни у “Аёллар дафтари”дан ҳам чиқарилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube