Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-05-17 19:24:17    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 17 май куни Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да навбатдаги ҳафталик Тадбиркорлар қабули ташкил этилди. Унда 100 дан зиёд фуқаролар, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари турли масалалар юзасидан мурожаатларни амалга оширдилар. Вилоят ҳокими ҳамда ўринбосари, тегишли бошқармалар, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида уларнинг ҳар бири эътибор билан ўрганиб чиқилди.

Ишбилармонлар иссиқхонага ер майдони ажратиш, бузилган бино учун компенсация тўловини ундириш, ўқув маркази ҳамда тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйиш, хусусий боғча қуриш, кичик саноат зонаси имкониятларидан фойдаланиш, Жаҳон банки маблағларини ўзлаштириш, “Зиё” масканини юрғизиш жараёнлари билан боғлиқ масалаларни ўртага ташладилар.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятларини кенгайтириш, кредит олиш, балиқчилик, чорвачилик, боғдорчилик, паррандачиликни ривожлантириш юзасидан илгари сурган ташаббуслар ҳам қўллаб-қувватланди.

Бувайдалик фермер Оятулло Кимсановнинг туманнинг “Янгиқадам” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туризм йўналишида комплекс бунёд этиш бўйича тақдим қилган 8 миллиард сўмлик лойиҳаси ҳам маъқулланди.

Экспорт-импорт билан шуғулланувчи қувалик тадбиркор Азим Мирзаалиевнинг тижорат банки билан боғлиқ масаласи ҳал этиладиган бўлди.

Тадбиркор Моҳинур Холиқназарованинг ўз маблағлари ҳисобидан Фарғона шаҳрида замонавий шифо маскани қуриш бўйича ишлаб чиққан лойиҳасига ижобий ечим белгиланди.

Қабулда ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади. Қонуний ечимга эга бўлмаган масалаларга эса жойнинг ўзида жавоб қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этадиган муаммолар бўйича ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб чора-тадбирлар белгиланадиган бўлди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube