Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ВА ШАҲАР-ТУМАН КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА СЕССИЯСИ КУН ТАРТИБИНИ ТАШКИЛ ЭТДИ

×

 2021-05-21 14:34:07    54

PDF юклаш
Чоп этиш


21 май куни Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ва шаҳар-туман Кенгашларининг қўшма сессияси бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган қўшма сессияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари кўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят секторлари раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Қўшма сессия кун тартибидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Фарғона вилояти чегараолди туманларида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати масалалари ўрин олди.

Дастлаб ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулло Қосимовнинг ахбороти тингланди.

Маърузачи бугунги кунда асосий эътиборни “Ёшлар дафтари”га киритилган, ишлаш истагида бўлган 81037 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилаётганлиги, шу мақсадда, 2021 йил биринчи чоракда 16770 нафар, иккинчи чоракда 35767 нафар, учинчи чоракда қолган 28500 нафар ёшларни даромад келтирадиган соҳаларда банд қилиш белгилаб олинганлигини маълум қилди.

Жорий йилнинг 17-21 май кунлари Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича белгиланган вазифаларнинг вилоятнинг чегараолди туманларида амалга оширилиш ҳолати ўрганилди.

Қўшма сессияда ушбу ўрганиш натижалари, аниқланган камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари, шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари кўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбари Бахтиёр Сайфуллаев маъруза қилди.

Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар бўйича шаҳар-туман студияларидан қатнашган секторлар раҳбарлари билан онлайн муҳокамалар ўтказилиб, бундан буён ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича аниқ мақсад ва режа асосида иш ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube