Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ФАРҒОНАГА КЕЛГАН ЛАТВИЯНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ МЕНЕЖМЕНТИ ОЛИЙ МАКТАБИ ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2021-05-27 10:25:56    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактаби (ISMA) президенти, техника фанлари доктори, академик Роман Дьяконни ҳамда ушбу олийгоҳнинг Фарғона шаҳридаги филиали раҳбари профессор Сандра Плотани қабул қилди.

ISMA раҳбарлари вилоят ҳокими билан учрашувда олийгоҳ фаолияти ҳақида, юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, халқаро тадбиркорлик асосларини ўргатиш бўйича қилинаётган ишлар борасида маълумот беришди.

Шунингдек, таълим жараёнида илғор педагогик ҳамда ахборот технологиялари, фан-техника ютуқларидан самарали фойдаланилаётганлиги, кутубхона фондини замонавий ўқув, ўқув-методик ҳамда илмий-техник адабиётлар билан доимий бойитиб борилаётганлиги таъкидланди.

- Биз уч 3 йилдан буён муваффақиятли фаолият олиб боряпмиз. Доимий тарзда ҳар жабҳада қўллаб-қувватлаётганлари учун Ўзбекистон раҳбариятига, вилоят ҳокимлигига миннатдорчилик билдирамиз. Филиал талабаларининг асосий контингенти Фарғона вилоятидан. Шу билан биргаликда Андижон, Наманган, Тошкент, Самарқанд вилоятларидан ҳам талабалар таҳсил олишмоқда, - деди Роман Дьякон.

Учрашувда олийгоҳ Фарғона филиалида “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари учун вилоят ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан квоталар ажратилиши масаласи ҳам кўриб чиқилди. Шунингдек, олийгоҳ томонидан амалга оширилиши кўзланаётган, Фарғонада халқаро стандартларда таълим берадиган умумтаълим мактаби ташкил этиш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Ушбу олийгоҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги “Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори асосида ташкил этилган. Ҳозирда жами талабалар сони 175 нафарни ташкил этмоқда. Филиалнинг ўқув жараёни Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактаби дастурлари асосида кредит-модуль тизими бўйича олиб борилади. Таълим инглиз, ўзбек ва рус тилларида амалга оширилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube