Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАМЛАКАТИМИЗДА ИЛК БОР ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЎТКАЗИЛГАН “ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИ МАРҒИЛОНДА КАТТА ШОДИЁНА БИЛАН ЯКУНЛАНДИ

×

 2021-05-31 12:02:43    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу йил биринчи бор ўтказилган “Оналарга эҳтиром” фестивалининг якуний вилоят босқичи доирасида Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да катта байрам дастури ташкил этилди.

Боғ ҳудудидаги амфитеатр вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 1600 дан зиёд мўътабар онахонлар ҳамда аёлларни ўз бағрига жамлади. Боғда эса минглаб вилоят аҳли жам бўлди.

“Оналарга эҳтиром” фестивали якуний босқичи шодиёнасини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров очиб берди. “Ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивалининг асосий мақсади ўзида, биз фарзандлар учун борлиғини фидо қилган Сиз улуғ зотларга бўлган юксак эҳтиромимизни намоён этиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг онги шуурида ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини адо этиш, уларни қадрлаш каби фазилатларни шакллантириш каби ғояларни мужассам этган,” деб таъкидлаган вилоят ҳокими, “Жаннатни онанинг оёғи остида деб билган миллатнинг, жамиятнинг вакиллари сифатида Оналарга етарли эҳтиром кўрсатмасак, бошимизда кўтариб юрмасак, Оналар учун яшамасак, унда ҳаётнинг тўлиқ мазмун-моҳиятини, ҳузур-ҳаловатини, бахт-саодатини билмаган ҳолда қўлдан бой бериб қўямиз” дея фикр билдирди.

Муҳтарам Президентимизнинг “Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва мўътабардир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор” деган сўзларини иқтибос қилиб келтирган Хайрулло Бозоров, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларнинг туб замирида мўътабар оналаримиз, меҳрибон аёлларимизни эъзозлаш, розилигини олиш, ҳаётларини енгиллаштириш, соғ-саломат бўлиб, бахтли бўлиб яшашларини таъминлаш мақсадлари мужассам эканини қайд этди.

Очилиш қисмида сўз олган Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова Фарғона вилояти аёлларига ҳамда улар тимсолида юртимиз аёлларига ўз дил изҳорларини баён қилдилар.

Фестиваль доирасида “Энг маърифатли фарзанд онаси”, “Энг яхши ҳарбийлар сулоласи онаси”, “Энг яхши шифокорлар сулоласи онаси”, “Энг яхши раҳбар она”, “Энг яхши олима она” каби 25 та номинацияда вилоят миқёсида ғолиб бўлган оналарга мукофотлар топширилди. 1-ўрин эгаларига икки камерали музлаткич, 2-ўринни эгаллаганларга кир ювиш машинаси, 3-ўрин соҳибларига телевизор совға қилинди. Барча ўрин эгаларига вилоят ҳокимининг фахрий дипломи билан ҳам тақдирландилар.

Тадбирнинг концерт қисмини Озодбек Назарбеков ўзининг жозибали қўшиқлари билан бошлаб берди. Зулайҳо Бойхонова, Алишер Файз, Ҳулкар Абдуллаева, Илҳом Фармонов, Абдужалил Қўқонов, Зохиршоҳ Жўраев каби кўплаб республикамизда таниқли санъаткорлар иштирокида куй-қўшиқлар, шунингдек вилоят санъат усталари томонидан тайёрланган Она мавзусидаги саҳна кўринишлари байрамга ўзгача шукуҳ бахш этди.

“Оналарга эҳтиром” фестивали Марғилон узра порлаган ранг-баранг ва ёрқин мушаклар билан якунланди.





















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube