Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“KFW” ГЕРМАНИЯ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ҚЎҚОН ШАҲРИДА ҚАТОР ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРАДИ

×

 2021-06-01 11:00:12    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 31 май куни Қўқон шаҳар ҳокимлигида “KfW” Германия тараққиёт банкининг Марказий Осиё офиси директори Андреас Шнайдерни қабул қилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳам иштирок этган учрашувда “KfW” банки томонидан Қўқонда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек сув таъминоти, чиқиндиларни қайта ишлаш, кўкаламзорлаштириш, санитария соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Андреас Шнайдер, банк томонидан ушбу лойиҳаларни грант ёки имтиёзли кредитлар асосида молиялаштиришга тайёр эканликларини билдириб, бу борада вилоят ҳокимлигининг қўшимча таклифлари муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Вилоят раҳбари, юқоридаги лойиҳаларга қўшимча тарзда “KfW” банки томонидан Қўқон шаҳридаги бозорларни замонавий тарзда қайта қуриш, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш каби лойиҳаларни молиялаштиришни кўриб чиқишни таклиф этди.

Шнайдер лойиҳаларни молиялаштириш механизми, амалга ошириш тартиби хусусида маълумот берди.

Яқин кунлар ичида якуний қарор бўйича аниқ таклиф ва лойиҳалар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

KFW банки Фарғона вилояти бир неча йилдан бери узвий ҳамкорлик қилиб келади. Банк билан биргаликда амалга оширилган дастурга асосан вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази энг сўнгги замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган бўлса, вилоят силга қарши кураш диспансерига ҳомийлик асосида тиббиёт асбоб-анжомлари етказиб берилган.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube