Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ОМБОРЛАРИ ДОНГА ТЎЛАДИ

×

 2021-06-02 17:58:34    29

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Бағдод ва Бувайда туманларида жорий йилда вилоятда етиштирилган ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Деҳқонларнинг 9 ойлик самарали меҳнатлари натижасида вилоятимизда мўл ғалла ҳосили етиштирилди. Олдинда муҳим ва масъулиятли жараён – ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш вазифаси турибди. Ўрим-йиғим олдидан шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, отрядлар бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги тизимидаги корхона ва ташкилотлар мутахассислари иштирокида Бағдод туманидаги “Матқулобод Чексарой” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги “Пойқадам Бағдод” фермер хўжалигида ўтказилган кўргазмали семинарда ана шулар ҳақида сўз юритилди.

Ҳозир вилоятимиз бўйича салкам 100 минг гектар майдонда ғалла ҳосили пишиб етилмоқда. Бу йил фарғоналиклар 661 минг 700 тонна бошоқли дон ҳосили йиғиштириб олишни кўзлаб турибдилар. Унинг 258 минг 528 тоннаси давлат омборларига топширилади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ғалла халқимиз ҳаётида муҳим ўринга эга эканлигини таъкидлади. Омборда, хонадонда дон бўлса, кўнгил ҳам тўқ, хотиржамлик бўлади. Шунинг учун ҳосилни маслаҳатли, тартиб-интизом билан, тизимли иш ташкил этиб йиғиштириб олиш зарур.

Вилоятимизда ғалла тўлиқ кластер усулида етиштирилди. Ғаллакорларга уруғлик, ёқилғи ва ўғит ўз вақтида, етарли миқдорда етказиб берилди. Мавжуд 33 та кластерлар томонидан ўрим-йиғим учун 8,5 миллиард сўмлик ёқилғи захираси яратилган.

Бу йилги мавсумда ўрим-йиғим иштирокчиларининг моддий манфаатдорликлари алоҳида эътиборда. Уларга иш ҳақлари ҳар беш кунда бериб борилади. Аванс тариқасида ўрим-йиғим отряди бошлиқлари, механизаторлар ва ҳайдовчиларга 2 миллион сўмгача пул берилди.

Комбайнчилар, ҳайдовчилар ва ўрим-йиғимнинг бошқа иштирокчилари учун дала бошида қулай шароитлар яратиб берилмоқда. Бу эса уларнинг унумли ва баракали ишлашларини таъминлайди. Ана шундай шароит ва қулайликлар дон маҳсулотлари корхоналарида ҳам ташкил этилади.

Ўрим-йиғим ишларида 350 та комбайндан самарали фойдаланилади. Уларни мавсумга тайёрлаш учун кластерлар томонидан 7 миллиард сўмликдан ортиқ эҳтиёт қисмлар харид қилинди. Лизинг орқали 11 та юқори унумли ўрим техникалари келтирилди. Шу кунларда ана шундай комбайнлардан яна 6 таси олиб келинади. Ўрим-йиғим отрядларига 1665 та ҳосилни ташишга мўлжалланган транспорт воситалари, 44 та кўчма устахоналар, 100 та ёқилғи ташиш техникалари, 42 та ўт ўчириш машиналари бириктириб қўйилди.

Семинарда таъкидланганидек, комбайнларнинг ҳар бир иш соати, ҳаракати назоратда бўлади. Уларнинг иш самарадорлиги таҳлил қилиб борилади. Натижаларга қараб комбайнчи ва ҳайдовчиларнинг, отряд бошқа аъзоларининг моддий манфаатдорлиги оширилади. Уруғлик ҳосилни йиғиштириб олиш учун алоҳида отряд фаолият кўрсатади. Уруғлик сифатига алоҳида аҳамият қаратилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube