Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЙИРИК ҚУЁШ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИНИ БАРПО ЭТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2021-06-02 18:45:59    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона вилоятида йирик қуёш электр станциясини барпо этишни режалаштираётган Хитойнинг Liaoning Lide компанияси делегациясини қабул қилди.

Компания бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Чжан Цзинминь, Лойиҳалар департаменти раҳбари Сяо Чунхунь ҳамда Ўзбекистон филиали директори Чжоу Жунькан билан бўлган мулоқот чоғида Хитой компанияси томонидан вилоят ҳудудида лойиҳа таҳминий қиймати 700 миллион АҚШ долларига етадиган, қуввати 1200 МВтгача бўлган йирик қуёш электр станциясини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Дунёда анъанавий энергия ресурслари чекланган бугунги шароитда ва келажакда ушбу лойиҳанинг Фарғона вилояти учун муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Бир неча ойдан бери давом этаётган музокаралар якуний босқичга ўтгани, вилоят ҳокимлиги томонидан лойиҳани амалга ошириш учун тақдим этилган ер майдонлари ҳудудида сўнгги техник тадқиқотлар ўтказилаётгани маълум қилинди. Яқин кунларда ушбу ишлар якунланиб, лойиҳанинг аниқ қуввати ҳамда қиймати белгиланади. Ортидан Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда Liaoning Lide компанияси ўртасида меморандум имзоланиши режа қилинган.

Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar”, Франциянинг “Total Eren” компаниялари томонидан Навоий ва Самарқандда ҳар бирининг қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қуришга киришилганини айтиб ўтган вилоят ҳокими, Фарғонада амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳада ҳам киловатт-соат электр энергияси нархи “Masdar” ва “Total Eren” томонидан таклиф этилган тарифлар атрофида бўлиши кераклигига эътибор қаратди.

Хитойлик меҳмонлар, Фарғона водийсидаги қайта тикланадиган энергетиканинг биринчи лойиҳаси учун банк кредитлари эмас, тўғридан тўғри инвестициялар жалб этиш режалаштирилганини маълум қилиб, ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йил муддатда сотиб олиши учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”га энг мақбул тарифларни тақдим этишга тайёр эканликларини билдиришди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube