Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДЕПУТАТ ВА СЕНАТОР ЭНАХОН СИДДИҚОВА ЎЗ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2021-06-03 16:48:13    36

PDF юклаш
Чоп этиш


Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Энахон Сиддиқова Фарғона шаҳридаги 30-умумтаълим мактаби биносида ўз сайловчилари билан учрашди. Унда Шодлик, Ипак йўли, Шаршара, Ёрмозор маҳаллаларидан фаоллар қатнашдилар.

Тадбир аввалида ҳудудда ўтган йиллар давомида олиб борилаётган ўзгаришлар, бугунги кундаги мавжуд ҳолат ва камчиликлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Таъкидландики, “Обод маҳалла” дастури доирасида Ёрмозор маҳалласида жами 6 819,0 млн.сўмлик, шундан республика бюджетидан 2 838,0 млн.сўм, маҳаллий бюджетдан 1 770,8 млн.сўм, тармоқ корхоналар маблағларидан 335,4 млн.сўм, ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли маблағлари ҳисобидан 1 874,8 млн.сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилган.

Ҳозирда ички йўлларни таъмирлаш, канализация, электр таъминоти билан боғлиқ чора-тадбирлар тегишли тартибда амалга оширилмоқда. 

Учрашувда олиб борилаётган ишларда миннатдор эканликларини маълум қилган фуқаролар, айни кунда яна эътибор қаратиш зарур бўлган бир қатор муаммоларни ҳам ўртага ташладилар. Хусусан, Ёрмозор маҳалласида аҳоли фарзандлари учун мактаб ва боғчага эҳтиёж борлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, ишсизлик масаласида мурожаат қилдилар. Энахон Сиддиқова ҳамда шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари билан ҳамкорликда учрашувда кўтарилган масалаларга тегишли тартибда ечимлар белгиланди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube