Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ПИЛЛАКОРЛАРИ 2 МИНГ ТОННАДАН ЗИЁД “КУМУШ ТОЛА” ТАЙЁРЛАБ, ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРДИ

×

 2021-06-07 12:31:40    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу йил асосан серҳосил, иқлим шароитига мос, касалликларга чидамли тўлиқ маҳаллий навлардан 37 минг 259 қути ипак қурти парваришланиб, ўртача ҳосилдорлик 60 килограммга етказилди. Етиштирилган хом ашёнинг асосий қисми юқори навларга қабул қилинди. Бу борадаги юксак маррани қўлга киритишда, айниқса, Бешариқ, Бағдод, Бувайда туманлари пиллакорлари муносиб ҳисса қўшдилар.

Етиштирилган пилла ҳосили учун ҳар бир килограмм пилла учун 22 440 сўмдан жами 47 миллиард 79 миллион 120 минг сўм нақд пул маблағи тарози устида тўлиқ етказиб берилди.

– Фарғоналик пиллакорларнинг шуҳратини тиклаш учун барча тадбирлар ишлаб чиқилган, – дейди вилоят “Агро-Пилла” МЧЖ бошқарув раиси Мақсуджон Қосимов. - Эришилган бу ютуқ замирида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тармоқда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар муҳим ўрин тутмоқда. Пиллачилик сердаромад соҳага айланиб бормоқда. Ўтган йили пиллачилик корхоналари томонидан 6 млн. 965 минг АҚШ долларидан ортиқ ипак ва ипакли маҳсулотлар экспорт қилинган. Бу йўналишда иш олиб бораётган “Нурли тонг силк”, “Beshariq ipagi”, “Dang’ara ipagi”, “Silk world business”, “Водил ипак йигирув”, “Сайқали замин”, “Uchko’prik ipagi”, “Toshloq-silk”, “Yozyovon silk vats” МЧЖ корхоналари ва пиллачилик кластерларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ипак қурти озуқа базасини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли тутзорлар қарийб 400 гектарга кенгайди. Хусусан, 2017 йилда 31.9 гектар янги тутзорлар ташкил этилган бўлса, 2020 йили бу кўрсаткич 432,5 гектарга етди. 2021 йилнинг ўзида вилоятда 492 гектар янги тут плантациялари барпо этиш режалаштирилган. Ҳар бир ҳудудга ер, иқлим шароитига мос бўлган навлар экиляпти. Баҳорги мавсумнинг ўзида 7 миллиондан ортиқ кўчатлар ўтқазилди. Бу яқин беш йилда пилла етиштириш ҳажмини 30-40 фоизга ошириш имкониятини беради.

Ҳозирги кунда ҳудудларда пилла ҳосилини қабул нуқталарига топшириш жадал давом этмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube