Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА ЯНГИ РЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

×

 2021-06-12 17:30:03    233

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, вилоят ҳокимлиги ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Фарғона давлат университетининг ректори этиб Баҳодир Шермуҳаммадович Шермуҳаммадов тайинланганлигини ўқиб эшиттирди.

Йиғилишда сўзга чиққан Баҳодир Шермуҳаммадов ўзига билдирилган ишончдан мамнун эканлигини, университет жамоаси билан биргаликда юқори натижаларга эришиш учун меҳнат қилишини таъкидлади.

 Вилоятимиздаги бошқа олий ўқув юртлари ректорлари ҳам ўз ҳамкасблари фаолиятига муваффақият тиладилар.

Баҳодир Шермуҳаммадов 1973 йилда Риштон туманида туғилган.

Тошкент давлат педагогика институтини ҳамда Тошкент молия институтини тамомлаган. Педагогика фанлари доктори, доцент.

1996-2002 йилларда Тошкент давлат педагогика институтида турли лавозимларда меҳнат қилган.

2002-2006 йилларда Тошкент шаҳар Яккасарой туман ҳокимлиги бош мутахассиси, иктисодиёт бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2006-2009 йилларда Тошкент давлат педагогика университети докторанти бўлган.

 2009-2011 йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори, 2011-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шўъба бош мутахассиси, 2017-2018 йилларда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари бўлиб фаолият юритган. 

2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари бўлиб фаолият олиб борган.

2020–2021 йилларда Тошкент кимё-технологиялари институтини ёшлар билан ишлаш бўйича проректори бўлган.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube