Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АОКА ДИРЕКТОРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ МАТБУОТ КОТИБЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2021-06-12 18:14:14    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вилоят ташкилотлари ва идоралари ахборот хизматлари раҳбарларининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Унда вилоятдаги матбуот хизматлари фаолияти таҳлил қилинди, юртимиздаги амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлашда ахборот хизматлари олдида турган вазифалар ҳақида сўз борди.

Танқидий руҳда ўтказилган учрашувда ахборот манбаларида таҳлил, шарҳ, сифатли видеоконтент, инфографикаларни кўпайтириш борасида алоҳида сўз борди. Ахборотни етказиб бериш шаклларини замонавий платформаларга янада мослаштириш, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда обуначалар сонини кўпайтириш долзарб масала экани таъкидланди. Расмий веб-сайтлар фаолиятини янада ривожлантириш лозимлигига эътибор қаратилди.

АОКА директори ахборот хизматлари учун яратилган шароитлар билан ҳам қизиқди. Бу борадаги ўрганишлар якунига етказилиб, ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Президент қарори ижроси тўлиқ таъминланиши лозимлиги таъкидланди.

Учрашувда матбуот котибларининг ОАВ ҳамда блогерлар билан янада яқиндан ҳамкорлик қилиши, очиқ ва шаффоф фаолият кўрсатиши зарурлиги қайд этилди. 

“2021 йилнинг биринчи ярим йиллик фаолияти бўйича натижалар тез орада эълон қилинади. Шу боис барча матбуот котиби ўз ишини тўғри ва самарали йўлга қўйиши лозим. Акс ҳолда, паст натижа қайд этган матбуот котиблари фаолияти бўйича жиддийроқ хулоса қилишимизга тўғри келади”, - деди Асаджон Ходжаев.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube