Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ – УЧКЎПРИК ТУМАНИДА 15 ГЕКТАР МАЙДОНДА ЕНГИЛ САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ЛОГИСТИКА ВА САВДО КОМПЛЕКСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2021-06-15 09:13:11    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент Шавкат Мирзиёев “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор билан, енгил саноат соҳаси салоҳиятини янада ошириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, олиб борилаётган ислоҳотларга ва замон талабига тўлиқ жавоб берадиган енгил саноат марказини ташкил этиш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва “Микрокредитбанк” АТБ таклифи асосида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси ташкил этиш белгиланди.

15 гектар майдонда барпо этиладиган янги комплексда ишлаб чиқариш цехлари, савдо дўконлари, логистика маркази, кичик савдо расталари ва қўшимча хизмат кўрсатиш масканлари ташкил қилинади.

Йирик ва замонавий енгил саноат мажмуасида 2 та логистика маркази, 212 та ишлаб чиқариш цехлари, 336 та савдо дўкони, 560 та кичик савдо расталари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси фойдаланишга топширилиши натижасида ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш ва логистика йўналишларида 7 минг 700 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Учкўприк тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube