Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 220 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ТАШАББУС-2021” КЎРИК ТАНЛОВИ РЕПУБЛИКА БОСҚИЧИДА ФАРҒОНАЛИК ИБРОҲИМЖОН СУЛТОНОВ “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲУНАРМАНДИ” БЎЛДИ

×

 2021-06-16 16:21:26    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Ташаббус-2021” кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

11 июнь куни танловнинг вилоят босқичида “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида биринчи ўринни эгаллаган “Исмоилжон гиламлари” хусусий корхонаси ва Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар маркази раҳбари Иброҳимжон Султонов “Ташаббус-2021” кўрик танловининг Республика босқичида ҳам юқори ўринга муносиб деб топилди.

Иброҳим Султонов қарийб 30 йилдан буён ҳунармандчилик билан шуғулланиб келади. У мамлакатимизда ўтказиладиган кўргазмаларда доимо фаол иштирок этади. Марғилонлик ипакчилар сулоласининг учинчи вакили, Республика “Хунарманд” уюшмаси аъзоси. 

“Исмоилжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхонасида атлас ва адрас ҳамда ипак гиламлари ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда корхонада 2500 нафардан ортиқ ишчи фаолият кўрсатади. 

Иброҳимжон Султонов ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик асосида Марғилон шаҳрида Ҳунармандлар маркази қурилиб, уни фойдаланишга топширилиши натижасида бу ерда 600 нафар уста фаолият бошлаган. 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар томонидан 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди.

Эътиборли жиҳати, ташаббус кенг қулоч ёзиб Ҳунармандлар марказлари вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида қад ростламоқда. Бу эса кўплаб хотин-қизлар бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорларда, балки хорижда ҳам харидоргир бўлмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube