Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОКИО-2020 ЁЗГИ ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИЛИК СПОРТЧИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2021-06-17 17:10:39    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар берилганидек, 22-23 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида пара таэквондо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия берувчи Осиё мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этган Ўзбекистон туманилик Зиёдахон Исоқова аёллар ўртасида 49 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, олтин медалга сазовор бўлди ва Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан тўғри лицензияни қўлга киритди.

Иорданиядаги мусобақадан сўнг Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси таркибида Оқтошда кечган тайёргарлик босқичларида иштирок этган Зиёдахон бугун ўзи туғилиб ўсган туманига қайтиб келди ва туман ҳокимлигида тантанали равишда кутиб олинди.

Тантанали маросимда туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчининг устоз-мураббийлари, тенгдошлари, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари, маҳаллалар фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосарлари, туман ИИБ бошлиғи, Миллий олимпия қўмитасининг Фарғона вилояти вакили спортчи қизнинг эришган ютуқларини эътироф этиб, ушбу зафар билан қутлашди. Юксак матонат эгасига Токио Паралимпия ўйинларидаги иштирокида ҳам муваффақият ва юртимизга олтин медал билан қайтишини тиладилар.

Спортчи Зиёдахон Исоқова билан биргаликда унинг онаси, бувиси, биринчи устози ҳамда у туғилиб ўсган Қулибек маҳалласи фаоллари ҳам тадбир доирасида ўз дил изҳорларини билдиришди.

Маросим сўнггида Зиёдахон Исоқовага туман ҳокимининг эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Маълумот ўрнида, “Токио-2020” Олимпия ўйинлари жорий йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия ўйинлари эса 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтиши мўлжалланган. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube