Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 370 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШОҲИМАРДОН ЎЗБЕК-ҚИРҒИЗ ҚЎШМА ТУРИЗМИНИНГ ЯНГИ МАНЗИЛИГА АЙЛАНАДИ

×

 2021-06-18 10:48:54    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Шоҳимардон қишлоғига сайёҳлик мавсумининг очилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирлар Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги “Металлург” стадионида давом этди.

Сўз олганлар ўзбек-қирғиз халқлари орасидаги дўстлик алоқалари янги босқичга кўтарилаётганлигини таъкидлашди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Боткен вилояти губернатори Абдукарим Алимбоевлар кун давомида Шоҳимардон ва Қадамжой туманидаги диққатга сазовор жойларни кўздан кечиришганини, ҳудудларнинг туристик салоҳияти ва имкониятлари юқори эканлигини ва бундан самарали фойдаланиш зарурлигини айтиб ўтишди. Бир қатор муҳим келишувларга эришилганлигини, ҳамкорлик нафақат сайёҳлик йўналишида, балки бошқа тармоқларда ҳам давом этишини маълум қилишди.

“Албатта, азал-азалдан ўзбек-қирғиз халқи ҳамиша бир тан-у бир жон бўлиб яшаб келган. Икки халқни бир-биридан ажратиб бўлмайди, бу ота-боболардан қолган мерос. Буни энди биз давом эттиришимиз ҳам фарз, ҳам қарз. Бугун чиндан ҳам дўстлик куни бўлди. Ҳамкасбларимиз айтганидек, бугундан бошлаб Ўзбекистондан келганларга бирорта қаршилик бўлмайди. Биз ҳам ўз навбатида қирғизистонликларни Фарғонага, Марғилонга, Қўқонга таклиф қиламиз. Ҳамиша дўстлигимиз абадий бўлсин", - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.

Тадбир ўзбек ва қирғиз халқларининг севимли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури билан давом этди. Ватанни, дўстликни, меҳр-муҳаббатни улуғлаган куй-қўшиқлар йиғилганларга бир олам қувонч улашди.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube