Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚИЗИҚАРЛИ “DUEL” ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
2021-06-19 17:35:59 84
Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов номидаги Ижод мактабида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Республика Ёш ижодкорлар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “DUEL” танловида Фарғона вилояти шаҳар-туманларидан назм, наср, бадиий таржима ва тасвирий санъат йўналишларида изланишлар олиб бораётган 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган 400 нафардан зиёд иқтидор эгалари қатнашдилар.
Уч кун давом этган бахсларда ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчилар ижодий ишлари бадиий савиясини, мавзунинг тўлиқ очиб берилишини, мазмун ва ғоя кўламини, сюжетнинг изчиллиги, ёзилиш услубининг ўзига хослигини, шунингдек, муаллифларнинг саводхонлик даражаси, тасвирий санъат асарларида эса рангларнинг ўзаро уйғунлиги, ижодкорнинг профессионаллик ва мукаммаллик маҳоратини муносиб баҳолаб бордилар.
Қизғин руҳда кечган мушоиралар ва беллашувлардан сўнг ғолиблар номи эълон қилинди. Унга кўра, танловнинг назм йўналишида Масиҳуллоҳ Мадаминов, наср йўналишида Санжар Икромов, тасвирий санъат йўналишида Муҳаммадражаб Ўктамов ҳамда бадиий таржима йўналишида Шоҳрўз Мўминзодалар фахрли 1-ўринга муносиб деб топилиб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар.
Куни кеча танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Хосият Рустамова, республика Ёш ижодкорлар Кенгаши раиси Меҳриноз Аббосова, Марғилон шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Сўз олганлар танловнинг мақсад ва вазифалари хусусида яна бир бор тўхталиб ўтишди.
Ғолибларга лойиҳа ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube