Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИНИ БИРЛАШТИРДИ

×

 2021-06-20 17:08:05    59

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги Ёшлар фестивали Қўқонда ҳам тантанали ташкил этилди. 

Қўқон мусиқали драма театри майдони Республикамизнинг турли вилоятларидан келган ёшлар, фарғоналик ўғил-қизлар билан гавжум бўлди. Унда сўз олган вилоят ҳокими иштирокчиларни ёшлар байрами билан муборакбод этди.

“Ёшлар ойлиги доирасидаги тадбирлар вилоятимизда кенг кўламда ташкил этилмоқда. Бугун Қўқонда, эртага эса Фарғона шаҳрида мана шундай тантаналар давом этади. Вилоятимиздаги барча маҳаллаларга байрам шукуҳи кириб борган. Президентимизнинг мен ёшларга ишонаман, Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида деганлари бежиз эмас, албатта. Ёшлар юртимизнинг келажаги учун, гуллаб-яшнаши учун, халқимизнинг фаровон турмуши учун меҳнат қилишлари керак. Шу сабаб барча ёшларни бир мушт бўлиб, биргаликда давлатимиз раҳбари истаганларидек Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш учун курашишга чорлаб қоламан, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.

Шундан сўнг юқори кайфиятда байрам дастури бошланди. Унда юртимиздаги таниқли санъаткорлар, ёшларнинг севимли хонандалари энг сара қўшиқларини иштирокчилар жўрлигида ижро этишди.

Гўзал рақслар, ўйин-кулгулар меҳмон-у мезбонларни мириқиб хордиқ олишига, концерт дастуридан завқ-у шавққа тўлишларига хизмат қилди.

Якунда мушаклардан ясалган гулдасталар тун қўйнида ранг-баранг жилолари билан йиғилганларни мафтун этди. 

Қўқон шаҳрида ўтган Ёшлар фестивали ана шундай ёрқин лаҳзалари билан иштирокчиларда унутилмас хотиралар қолдирди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube