Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-06-21 12:40:01    100

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги Ёшлар фестивали доирасида Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. 

Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Шавкат Зайниддинов иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари олдинда катта режалар турганини, уларнинг барчаси аста-секин амалга оширилаётганлигини маълум қилди.

“Лекин қилинган ишлардан кўра қиладиган ишларимиз кўп. Жуда кўп масалалар, муаммолар йиғилиб турибди. Уларни бирданига ҳал қилиб бўлмайди, лекин битта нарсани сизлар ва сизлар орқали ёшларимиз тушунишини истардимки, биз ўтган 4,5 йиллик ислоҳотлар ичида жуда катта ишлар, ютуқларни амалга оширдик. Бутун дунё ҳам шуни эътироф қиляпти. Лекин барибир шунга қарамасдан эришилган ютуқларимизни кўролмайдиган кучлар ҳам бор. Ҳаёт бор, камчилик ҳам бўлади. Ҳамма соҳада ҳам камчилик, муаммолар бор. Уларни ҳал қилишга ҳаракат қилиняпти, ҳамма соҳаларга эътибор қаратилмоқда. Ота-боболаримиздан қолган меҳр, ўзаро ҳурмат- эҳтиромни, улуғ инсоний қадриятларимизни сақлаб қолсак, Худо хоҳласа албатта, олдимизга қўйган мақсадларга эришамиз, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.

Вилоят раҳбари айни пайтда Фарғонада ёшларга яратилаётган имкониятлар, хусусан, олий ўқув юртларининг кўпайиб бораётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Ёшларни билимли, касб-ҳунарли бўлишга чорлади.

Шундан сўнг қизғин савол-жавоблар бошланиб кетди.

Андижонлик талаба Насиба Иброҳимова водий вилоятларида мавжуд аския санъатини янада жонлантириш таклифини илгари сурди.

“Фарғонада “Аския мактаби” очилган. Уни фаолияти шаҳар-туманларимизда ҳам кенгайиб бормоқда. Сизнинг таклифингиздан келиб чиқиб, шу йилнинг август ойида вилоятда ўтказилиши режалаштрилган “Водий овози” танловига аскиячилик йўналишини ҳам киритамиз”, - дея жавоб берди Хайрулло Бозоров.

Фарғонага Республикамизнинг турли вилоятларидан келган талабалар меҳмондўстликдан мамнун эканликларини, раҳбариятнинг ёшлар билан яқинлигини кўриб хавас қилишаётганликларини айтиб ўтишди. Туризмни риволантириш, дастурчиларни кўпайтириш, устозларга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини ошириш ва улардан кўпроқ илм-ҳунар ўрганиш каби турли масалаларда ўз таклифларини ўртага ташладилар.

 Уларни диққат билан эшитган вилоят ҳокими таклифларни қўллаб-қувватлади, ўз муносабатини, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Якунда Фарғонада юқори савияда ташкил этилаётган ёшлар ойлиги муносабати билан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг ташаккурномаси топширилди. 

Шунингдек, савол-жавобларда фаол иштирок этган ўғил-қизларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва китоблар туҳфа этилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube