
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ДАВРА СУҲБАТЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

2021-07-01 18:24:41 755
Вилоятимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Қўштепа туманидаги 1-ИДУМ ҳовлисида, карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.
Тадбирда “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш”, “Геосиёсий ўйинлардан огоҳ бўлиш – давр талаби” мавзуларида давра суҳбати олиб борилди.
Унда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Хатамов ўз маърузасида Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ замон талаби эканлигини таъкидлаб, ислом оламида рўй бераётган геосиёсий жараёнлар ҳақида зарур маълумотлар берди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube