Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚИРҒИЗИСТОНДА БЎЛИБ ЎТГАН ФАРҒОНА ВА НОРИН ВИЛОЯТЛАРИ ҲАМКОРЛИК ФОРУМИДА МУҲИМ ТАҚДИМОТЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ 

×

 2021-07-03 09:09:16    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Қирғизистон Республикасининг Норин шаҳрида бўлиб ўтган Фарғона ва Норин вилоятлари ҳамкорлик форуми доирасида икки давлат вакиллари томонидан бир қатор тақдимотлар амалга оширилди.

“Қўқон” ЭИЗнинг раҳбари Фаррух Раҳманов Фарғона вилоятининг иқтисодий-инвестицион салоҳиятида “Қўқон” ЭИЗнинг ўрни, унинг имкониятлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берди. Хусусан, қирғизистонлик тадбиркорлар билан 2021 йил давомида 10 млн. АҚШ доллари миқдоридаги махсулотлар учун шартномалар имзоланганини таъкидлади ва бундай ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини айтиб ўтди.

Шундан сўнг Фарғона давлат университети, у ердаги таълим жараёнлари ҳақидаги маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Форумда тадбиркор Мўминжон Йўлдошев ҳам кластер томонидан амалга оширилаётган ишлар, Норин вилояти делегациясининг 18-19 март кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросига мезбонлар диққатини тортди.

Ҳар бир тақдимот қирғизистонлик тадбиркорларнинг, тегишли масъул раҳбарларнинг Фарғона вилояти иқтисодий салоҳияти борасидаги тушунча ва тасаввурларининг бойишига, уларнинг фарғоналиклар билан ҳамкорлик қилишга қизиқишлари янада ошишига хизмат қилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube