
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

2021-07-13 16:12:30 617
Бугун, 13 июль куни Фарғона вилояти ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Фарғона вилоятидан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибига кўра, дастлаб вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулло Қосимовнинг ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, юқори иқтисодий ўсишга эришиш ҳисобидан халқимизнинг фаровонлигини ошириш ва кундалик ҳаётидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича вилоят ҳудудий Давлат дастурини 2021 йил 1-ярим йиллик ижроси юзасидан хисоботи тингланди.
Шунингдек, сессияда вилоятда ҳуқуқбузарлик-жиноятчилик, айниқса, вояга етмаганлар ва аёллар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган профилактик ишларнинг бориши, маҳаллий бюджет назорати, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ўзгаришлар билан боғлиқ жараёнлар, Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича вилоят комиссияси хулосасини таништириш ва ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари каби масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари ҳам эшитилди.
Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан депутатлар томонидан саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар мисоллар орқали жавоблар қайтаришди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Шунинг билан, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси ўз ишини якунлади.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube