Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЯ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ: ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҲАР ҚАДАМИ ГЎЗАЛ, ҲАР ҚАДАМИ ТАРИХ!

×

 2021-07-15 14:58:38    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида бўлиб турган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу, Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказига ташриф буюрди.Мартабали меҳмонга Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамроҳлик қилди. 

Уста Иброҳимжон Султонов меҳмонларни Марказ фаолияти билан таништирди. Марказда ҳунармандлар томонидан олиб борилаётган атлас, адрас ҳамда гилам тўқиш жараёнлари Туркия ташқи ишлар вазирида катта таассурот қолдирди.

“Яна бир бор қардош Ўзбекистонда, бу сафар Фарғонада бўлиб турганимдан жуда хурсандман” деди Чавушоғлу. “Тошкентда бўлиб ўтадиган муҳим анжуманда иштирок этиш учун келдик. Президент Мирзиёев томонидан илгари сурилган бу ташаббус минтақанинг барча мамлакатлари учун хавфсизлик ҳамда ҳамкорлик нуқтаи назаридан аҳамиятлидир. Туркия сифатида Президент Мирзиёевнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаш учун келдик. Фарғонага анчадан буён келишни истардим. Авваллари Бухоро, Самарқанд, Урганчга боргандим. Биласизми, Ўзбекистоннинг ҳар қадами гўзал, ҳар қадами тарих. Мен бир деҳқон фарзандиман. Бу вилоятда қишлоқ хўжалиги ҳам жуда ривожланган. Бироздан далаларга ҳам бориб кўрамиз. Бу ерда маданият ҳамда цивилизация ҳам жуда юқори. Ҳозирда кўриб турган марказимиз ҳам ипак тўқимачилигига ихтисослашган ўзига хос марказ экан. Илгари Туркияда қўлда тўқилган ипак гиламлар ҳам бу ерда тўқилаётганига гувоҳ бўлдим. Бу гиламларни тўқиш учун ойлаб, йиллаб кўз нурини тўкиш, қўл меҳнати керак бўлади. Умуман олганда, Фарғонага ташрифимдан жуда хурсандман,” деб фикр билдирди Туркия ташқи ишлар вазири.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube