Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТОҲИРЖОН ҲАМРОҚУЛОВ
2021-07-15 15:02:55 57
Ўзбек журналистикаси оғир жудоликка учради. Истеъдодли ижодкор, бетакрор сураткаш, салоҳиятли ташкилотчи ва ташаббускор инсон, меҳрибон устоз Тоҳиржон Ҳамроқулов 70 ёшида оламдан ўтди.
У 1951 йилда Бағдод туманида туғилган эди. Бутун умрини мамлакат матбуоти, фотожурналистикаси ривожига бағишлади. “Халқ сўзи” гезетасида ишлаган йилларида мамлакатимизда унинг қадами етмаган, у кириб бормаган хонадон қолмаган эди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида халқ ишончини қозонди, жамоат арбоби сифатида эл-юрт хотирасида қолди.
У асос солган “Тоҳир-Бағдод” телевидениеси унинг номини бутун мамлакатга машҳур қилди.
Т.Ҳамроқуловнинг эл-юрт, ўзбек матбуоти олдидаги улкан ва беқиёс хизматлари муносиб тақдирланди. У “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори, бир қатор кўкрак нишонлари ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган эди.
Вилоят ҳокимлиги Тоҳиржон Ҳамроқуловнинг оиласига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади ва уларга сабри жамийл тилайди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube