
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БЕШАРИҚ ТУМАНИДА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2021-07-15 15:33:57 492
Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Бешариқ туманида пресс-тур ташкил этилди.
Иштирокчилар дастлаб “Lidertex” корхонасида хотин-қизлар учун яратилган иш ўринлари ва имкониятлар билан танишдилар. Корхона раҳбари Абдухолис Маҳкамов ишлаб чиқаришлар қуввати, маҳсулот турлари ҳақида гапириб берди.
Бешариқ шаҳрида шу йилнинг июнь ойида иш бошлаган ун ишлаб чиқариш корхонаси ҳам журналистларда катта қизиқиш уйғотди. Кунига 130 тоннагача ун маҳсулотлари тайёрлаш имкониятига эга корхонада асосан ёшлар меҳнат қилишади. Бу ерда Қозоғистон Республикаси ва туманда етиштирилган буғдойдан турли навларда Туркия технологияси асосида ун ишлаб чиқарилади.
"Люкс Янтекс" корхонасида ҳам хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратилган. Толадан тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Пресс-тур қатнашчиларининг навбатдаги манзили шу жой бўлди.
Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокими Расулжон Жўраев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда ёшларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Бешариқ тумани ҳокимлиги







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube