Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОШЛОҚДА МАДАНИЯТ МАРКАЗЛАРИ ЯНГИЧА ҚИЁФАГА КИРМОҚДА

×

 2021-07-19 14:45:10    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида 3 та маданият маркази мавжуд бўлиб, шундан туман маданият маркази “Заркент” МФЙ ҳудудида жойлашган. Марказда жорий йилда реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган ва қўшимча 400 ўринли томоша зали қуриш учун 5 445,0 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. 

Тумандаги “Найман” ва “Найманбўстон” маданият марказларида эса 2020-2021 йилларда капитал таъмирлаш ишлари амалга ошириш белгиланган. Шунга кўра, “Найман” маданият марказида “Фурқат дурдонаси” хусусий қурилиш фирмаси қурувчилари томонидан 2020 йил сентябрь ойидан бошланган капитал таъмирлаш ишлари тугалланиб, 2021 йилнинг май ойида у фойдаланишга топширилди.

 Туман марказидан 20 километр узоқликда бўлган ҳудудда бунёд этилган муҳташам ушбу маданият маркази олис қишлоқнинг 100 дан ортиқ беғубор ва санъатсевар болаларини ўз бағрига олган. Бу ерда доира, рубоб, рақс, миллий эстрада, замонавий вокал ва “Шоввозлар” театр тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Уч минг китоб фондига эга бўлган кутубхона ҳамда аёллар фитнес клуби ташкил этилгани эса юртдошларимизнинг маънавий озуқа олишларида, саломатликларини мустаҳкамлашларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўтган асрнинг 80-йилларида қурилиб, салкам 20 йилдирки, қаровсиз, фойдаланилмаётган маданият уйининг янги, замонавий қиёфада қад ростлашидан маҳалла аҳли, айниса ёшлар жуда мамнун. 

Тумандаги “Найманбўстон” маданият марказида ҳам капитал таъмирлаш ишлари бошланиш арафасида. Ҳозирги кунда маданият марказини капитал таъмирлаш смета-лойиҳа ҳужжатлари “Қўқон лойиҳа қурилиш” МЧЖ томонидан тайёрланиб, Маданият вазирлигига тақдим этилди ва 3 267.0 млн. сўм маблағ ажратилди. 

Тошлоқ тумани ҳокимлиги








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube