Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА ЯНГИ ХУСУСИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-07-19 16:53:47    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Ўзбекистон туманида “IDEAL SHIFO MED CENTER” хусусий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди.

Қарийб 5,5 миллиард сўм маблағ эвазига қад ростлаган мазкур тиббиёт марказида ЭКГ, ЭХО ҳамда бошқа замонавий тиббиёт жиҳозлари ўрнатилди. 

Клиника таркибида 80 ўринли даволаш бўлими, лаборатория, 2 та дорихона, физиотерапия, фитобар ва фитнес зали мавжуд.

Замонавий клиникада малакали шифокорлар томонидан кардиология, гинекология, терапия, неврология йўналишларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Шифо маскани бир вақтнинг ўзида 150 нафардан зиёд беморни қабул қилиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 35 та янги иш ўрни яратилди. 

Мазкур марказда келгусида жарроҳлик бўлимини ҳам ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, унда 10 га яқин жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконияти яратилади. Шунингдек, тиббий хизмат кўрсатиш қуввати бир неча баробарга ошади.

Янги тиббиёт марказининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева, туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, унинг имкониятлари билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube