Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ “DAEDONG” КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА КУЛЬТИВАТОРЛАР ҲАМДА ТРАКТОР ВА КОМБАЙНЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2021-07-27 09:41:10    37

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлигининг Инвестициялар ва ташқи савдо комплекси Жанубий Кореянинг “Daedong” компанияси билан вилоятимизда дастлабки босқичда культиватор (моторблок) ва кейинчалик трактор, комбайнлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Шу муносабат билан ҳозирда “Daedong” компанияси ўзи ишлаб чиқарган DT100N культиватори ва икки нафар мутахассисини вилоятимиз салоҳиятини ўрганиш ҳамда ушбу лойиҳанинг аҳамияти борасида ички талабни ўрганиш учун Фарғонага юборган.

Кеча Учкўприк туманида, карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилган учрашувда кореяликлар Бешариқ, Бағдод, Фурқат, Учкўприк туманларидан ташриф буюрган фермер хўжалик раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги техникаси савдоси билан фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари билан суҳбат олиб бордилар. 

Музокара мобайнида “Daedong” компанияси фаолияти ва DT100N культиватори борасида қисқача маълумот берилиб, ушбу техникани амалда ишлатиб кўрсатилди.

Ушбу турдаги культиватор, ер ҳайдаш, пушта олиш, дала ва боғ майдонларини суғориш, дорилаш ҳамда юк (одам ва буюмлар) ташишга мўлжалланган. 

Ушбу кўп функцияли культиватор йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Компания томонидан йиғилганлар фикрини билиш мақсадида тарқатилган сўровномалар тўлдирилди.

Риштон ҳамда Фарғона туманларида ҳудди шундай тақдимотлар ўтказиш режалаштирилган.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube