Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

×

 2021-07-27 20:10:07    94

PDF юклаш
Чоп этиш


2021 йил 27 июль 40-11-0-Q/21 Фарғона вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифларини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4845-сонли ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2021 йил 14 июлдаги VI-32-5-11-0-K/21-сонли қарорларини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ,

  ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг 2021 йил 5 октябрдаги 259-сонли қарори қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сонли қарори билан 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари (хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан келишилган нархларда амалга ошириладиган алоҳида хизматлар учун тўловлар бундан мустасно) дастлаб нархларни (тарифларни) тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, кейинчалик тегишлигича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари билан маъқулланганидан сўнг тасдиқланиши белгиланганлиги;

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2021 йил 14 июлдаги “Вилоят ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифларини маъқуллаш тўғриисида”ги VI-32-5-11-0-K/21-сонли қарори қабул қилинганлиги инобатга олинсин.

3. Вилоят ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун таклиф этилган мажбурий тўлов тарифларининг нархлари (тарифлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидаларнинг 1-иловаси 8-бандига асосан суюқ маиший чиқиндилар, йирик габаритли маиший чиқиндилар, чорвачилик чиқиндилари, қурилиш чиқиндилари ва тупроқ, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар)ни олиб чиқиб кетиш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан келишилган нархларда алоҳида тўловлар эвазига амалга оширилиши, бунда, мазкур бандда кўрсатилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ўзининг хизмат кўрсатиш зонасидан ташқарида амалга оширилиши мумкинлиги белгилаб қўйилганлиги кўрсатиб ўтилсин.

5. Молия бош бошқармаси (З.Рўзиев), вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси (С.Жўраев), Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (А.Холматов) билан биргаликда вилоят Кенгаши қарори билан тасдиқланган вилоят ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун таклиф этилган мажбурий тўлов тарифларининг нархлари (тарифлари)ни ўрнатилган тартибда қўллаб борилиши юзасидан назорат тадбирларини олиб борсин.

6. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати (Д.Джумабаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (Ш.Аслонов) билан биргаликда вилоят ҳокимининг мазкур қарори ҳамда вилоят ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун таклиф этилган мажбурий тўлов тарифларининг нархлари (тарифлари) вилоятдаги маҳаллий телевидение ва радиоканалларда ҳамда ҳокимлик муассислигидаги газеталарда эълон қилсин ҳамда ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирсин.

7. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев зиммасига юклансин.

 

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари                                                            А.Ўринбоев














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube