Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ШОДИЁНАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-08-31 18:48:20    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги театр ва концерт саройининг очиқ майдонида, очиқ осмон остида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида кенг нишонланаётган уч авлод учрашуви байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда иккинчи жаҳон урушидан кейинги оғир кунларни кўрган нуронийлар, тўқсонинчи йиллардаги ўтиш даврига гувоҳ бўлиб, янги давлат ташкил этишнинг машаққатли ва мураккаб йўлини босиб ўтган ўрта авлод вакиллари ҳамда мустақил диёрда туғилиб вояга етган ёшлар иштирок этдилар.

Байрам оқшоми аввалида иштирокчиларга сўнгги беш йилда вилоят ҳаётида рўй берган туб ўзгариш ва ютуқлар, қишлоқ ва маҳаллалар, туманлар марказлари қиёфаси янгидан чирой очгани, иқтисодиётнинг барча тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва спорт соҳаларидаги салмоқли ишлар ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Уч авлод вакилларини бирлаштирган тадбирни очиб бериш учун минбарга вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев таклиф этилди.

Ҳоким ўринбосари ўз нутқида Фарғона вилояти аҳлини энг улуғ, энг азиз айёмимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан табриклаб, нуронийларимизнинг бой тажрибаси, фойдали маслаҳатлари билан ижтимоий ҳаётимизда, айниқса, Янги Ўзбекистон ёшларини тарбиялашда янада фаол иштирок этишлари келажак учун катта аҳамият касб этаётганлигини, ўрта авлод вакиллари, бугунги кунда елкасида жамиятни ривожлантиришнинг энг масъулиятли вазифаларини кўтариб турган қатламлигини, ёшларимиз ҳақида эса Давлатимиз раҳбарининг «Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз» деган тамойиллари, эртанги келажагимиз эгаси бўлган янги авлоднинг бугунги ҳаётимизда тутган ўрнини яққол кўрсатиб бераётганлиги ҳақида тўхталди.

Учрашувда сўзга чиққан кўпни кўрган нуронийлар халқимиз ҳаёти ва турмуш тарзини бутунлай ўзгартириб юборган кўплаб эзгу ишлар, келажакни барпо этишда ёшларнинг ўрни ва мавқеи қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўзларининг қимматли маслаҳатларини беришди. Ёшлар вакиллари ҳам юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

Байрам тантаналари вилоят санъат усталарининг катта гала-концерти ва театрлаштирилган томошаси билан давом этди. Гўзал рақслар, ўйин-кулгулар барчани мириқиб хордиқ олишга, концерт дастуридан завқ-у шавққа тўлишларига хизмат қилди.

Якунда мушаклардан ясалган гулдасталар тун қўйнида ранг-баранг жилолари билан йиғилганларни мафтун этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube