Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РОССИЯНИНГ ҚОЗОН ШАҲРИДА НУФУЗЛИ БИРИНЧИ МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИ ЎЙИНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА: РИШТОНЛИК ПОЛВОНЛАР 2 ТА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ
2021-09-08 14:23:10 76
4-11 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган биринчи МДҲ ўйинларида муросасиз курашлар давом этмоқда.
Қайд этилишича, “кичик олимпиада” дея аталаётган мазкур мусобақаларда МДҲнинг 9 та давлатидан 1500 нафарга яқин спортчилар 182 та медаллар жамланмаси учун баҳслашишмоқда. Шунингдек, мусобақаларда 400 нафарга яқин ҳакам ва 100 нафарга яқин бошқа спорт соҳаси мутахассислари иштирок этмоқда.
Ушбу нуфузли мусобақада спортнинг бир қатор турлари бўйича юртимиз терма жамоалари аъзолари, спорт мутахассислари ва ОАВ вакилларидан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари қатнашяпти.
Мусобақа дастуридан Татаристон кураш спорт тури, яъни корэш ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу беллашувларда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси томонидан 10 нафар спортчиларимиз Носир Азизов бош мураббийлигида бахслар олиб боришди.
Қувонарлиси, терма жамоамиз аъзоларидан 4 нафари кумуш, 5 нафари бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.
Медал олганлар орасида риштонлик ёш спортчилар - мутлоқ вазнда Илёсбек Обиджонов ва 120 кг вазнда Асадбек Зокировлар ҳам бор.
Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети 2-курс талабаси Илёсбек Обиджонов мутлоқ вазн тоифасида иккинчи ўринни қўлга киритди. У финалда озарбайжонлик спортчига ютқазиб қўйди. Бошқа бир риштонлик Асадбек Зокиров эса мусобақада бронза медалига сазовор бўлди.
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube