Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ВИЛОЯТДА ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР, ВИЛОЯТ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИДА ЯРАТИЛГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-09-09 09:47:22    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасида бўлиб, вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда ходимларнинг самарали хизмат қилишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Хайрулло Бозоровга вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамроҳлик қилди.

Сўнгги йилларда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси биноси қайта таъмирланиб, ходимлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Соҳага энг сўнгги, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмоқда. 

Жараёнлар билан танишиш пайтида вилоят раҳбарига “102” ахборот маркази, бу ерга ўрнатилган замонавий технологиялар ва уларнинг ишлаш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Вилоят ҳокими янги ташкил этилган 1-минтақавий мувофиқлаштириш бошқармаси фаолиятини кўздан кечирди. 

Шу куни бошқарма ҳовлисида янги ҳарбий техника, автотранспорт воситалари ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ҳамда патруль-пост хизмати ходимлари ўзлари ишлатаётган ҳарбий техникалар ва эришаётган ютуқлари ҳақида сўзлаб беришди. Эксперт криминалистика бўлимига қарашли янги баллистик лаборатория ҳам эътиборни тортди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube